Асирга олинган жангарилар Туркиянинг "ан-Нусра"га алоқаси борлигини хабар қилишди

© RAMI AL-SAYED / AFPБоевики "Джебхат ан-Нусра"
Боевики Джебхат ан-Нусра - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурияда қўлга олинган жангарилар "Джебхат ан-Нусра" террорчилик ташкилотини тузишда Туркиянинг қўли борлигини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 4 фев - Sputnik. Ҳалаб яқинида Сурия ҳарбийлари томонидан қўлга олинган жангарилар Туркиянинг "Джебхат ан-Нусра" террорчилик гуруҳини шакллантиришдаги роли ҳақида гапиришди, РИА Новости хабарига асосан.

Воронка образованная в результате авиаудара в городе Идлиб в Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Идлибда олти нафар турк аскарлари ҳалок бўлди

Сурия армияси ва жангари гуруҳлар ўртасидаги жанглар мобайнида Алеппо чеккасида иккалови ҳам Сурия фуқароси бўлган террорчи қўлга олинган. Улардан бири 1985 йилда Тибни қишлоғида туғилган Маҳмуд ал-Нажим исмли, Абу Абдала чақирув белгиси.

Жангарининг сўзларига кўра, аввал шаҳарда дунёвий мухолифат бўлган "Сурия Озод армияси" отряди тузилган. Кейин, бу ҳудудларда «Джебхат ан-Нусра» гуруҳлари пайдо бўлгач, дунёвий ва радикал мухолифат ўртасида тўқнашувлар юз берди.

Ал-Нажим қариндошлари билан Туркияга қочишга қарор қилди, аммо уни ушбу мамлакат полицияси ушлаб олди ва, жангарининг сўзларига кўра, уни "ан-Нусра" га қўшилишга мажбурлади.

"(Бизга - таҳр.) агар улар учун ишламасам ва Джебхат ан-Нусра * томонида жанг қилмасам, улар менинг оиламни ўлдиришларини ёки ҳибсга олишларини айтишди ... Улар менга юз доллар маош беришди", деди террорчи, суриялик ҳарбийлар томонидан сўроқ қилинганида.

Унинг сўзларига кўра, турклар ал-Нажиманинг қариндошларини қочқинлар лагерига юборишди ва "уларни гаровга олганлар". "Улар Джебҳат ан-Нусра * билан ишлаётганимга қадар, оила хавфсизликда бўлади дейишди", дейди жангари ва гуруҳга барча таъминот Туркия ва Саудия Арабистонидан етказиб берилади дея қўшимча қилади.

В провинции Идлиб (Сирия). Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон Россияни Сурия бўйича келишувга риоя қилинмаётганликда айблади

Террорчилар сафида ал-Нажим пулемётчи ихтисослигини олди. Бу сифатда у бутун Сурияда жанг қилишга муваффақ бўлди. Жангарилар Ҳалаб шаҳрига нега зарбалар бериляпти деган саволга у: "Бизнинг командиримиз айтишича, бу ҳолат фуқароларда Сурия ва Россия ҳарбийларига нисбатан нафратга олиб келади" деди.

Иккинчи маҳбус, Ҳусайн Абдулазиз, Абу Удайнинг чақириш белгиси, Дейр Хаферда туғилган, унинг сўзларига кўра, жангарилар эркакларни ёллаб пул тўлаган пайтда  унинг оиласида овқат учун пул етарли бўлмаган.

"Мен имзо чекдим. Кейин мен турли гуруҳларда жанг қилдим - Аҳрар аш-Шам, ССА, Зинки Бригадаси. Бу гуруҳларнинг барчаси "Джебхат ан-Нусра* нинг таркибида эди", деди у сўроқ пайтида.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Покистон ва Афғонистон қўшинлари жангарилар сафида жанг қилмоқда. Абдул Азизнинг сўзларига кўра, у Алеппонинг Рашидин-5 ҳудудидаги турк кузатув пункти томон қочиб кетганда қўлга олинган.

Президент России Владимир Путин и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган во время встречи в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон
Сочида Путин ва Эрдўғон музокаралари бошланди

Сурия армияси 26 январ куни шаҳарнинг турар-жой массивларида ўнлаб тинч аҳолининг ҳаётига зомин бўлган террорчиларнининг кунли зарбалари туфайли Алеппо ғарбида ҳужумни бошлади. Ўтган ҳафта Сурия артиллерияси жангариларнинг позицияларини ва таянч пунктларини ўққа тутди. 27 январ куни ҳукумат кучлари Алеппо ғарбида террорчиларни ҳимоя қилишнинг биринчи чизиқларидан ўтишга муваффақ бўлишди.

29 январ куни Сурия армиясининг Бош штаби жангарилар томонидан 2012 йилдан бери ушлаб турилган йирик Маарет Нууман шаҳрини озод қилинганини эълон қилди. Шаҳар стратегик аҳамиятга эга, чунки у Хама Алеппо трассасининг транспорт чорраҳасида жойлашган. У террорчиларнинг энг катта таянчларидан бири ва Идлиб вилоятининг жанубидаги таъминот йўллари учун транзит пункти бўлган.

2018 йил сентябр ойида Россия ва Туркия Сочида ўндан ортиқ турли бўлинмалар жойлашган Идлибда қуролсизлантирилган зонани яратишга келишиб олдилар. Уларнинг энг йириги, туркпараст "Миллий озодлик фронти" ва "Джебхат ан-Нусра" * жами 30 минг жангарилардан иборат.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.

Янгиликлар лентаси
0