Сочида Путин ва Эрдўғон музокаралари бошланди

© Sputnik / Ramil Sitdikov / Медиабанкка ўтишПрезидент России Владимир Путин и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган во время встречи в Стамбуле
Президент России Владимир Путин и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган во время встречи в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия ва Россия президентлари учрашувида Сурия шимолидаги вазият асосий мавзу бўлади. Учрашувидан сўнг у ерда тинчлик ўрнатилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Бир неча дақиқа олдин Сочидаги “Бочаров ручей” қароргоҳида Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Тоййиб Эрдўғоннинг музокаралари бошланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Суҳбат жиддий, мураккаб ва узоқ давом этадиган бўлади. Улар кўп масалаларни муҳокама қилишлари керак”, - деган эди Дмитрий Песков ушбу учрашув ҳақида бироз олдин.

Маълум бўлишича, президентлар мулоқотининг асосий мавзуси - Суриядаги вазият бўлади. Ушбу учрашувдан бир кун олдин Анқара Россия президенти билан бўлиб ўтадиган музокаралардан сўнг “керакли қадамни қўйишини” хабар қилган эди. Айни дамда Сурия шимолида 120 соатлик тинчлик режими амал қилмоқда.

На Запад нельзя полагаться – Башар Асад об уроках сирийского конфликта - Sputnik Ўзбекистон
Башар Асад Сурия нима учун курдларга ёрдам бераётганини тушинтирди

Туркия президенти,  Сурия шимолида хавфсизлик ҳудуди ташкил қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар қилган эди.

“Сўнгги вақтларда эришилган Россия-Туркия муносабатлари даржаси барча масалаларни, ҳатто энг мураккабларини ҳам Россия ва Туркия ҳамда ҳудуднинг бошқа давлатлари манфаати йўлида  ҳал қилишда ёрдам беради деб умид қиламан”, - деган эди Россия президенти.

Эслатиб ўтамиз, Туркия 9 октябр куни Сурия шимолига ўз қўшинларини киритган эди. Туркиянинг ушбу ҳаракатини дунёдаги кўплаб мамлакатлар қоралаб чиқишди.

Янгиликлар лентаси
0