ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Қозоғистонда одам гавжум жойларда террорчилик ҳужумларини уюштиришга тайёргарлик кўришда гумон қилинган беш киши қўлга олинди.
9 Январ 2020, 15:47
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси хабарига кўра, гумон қилинувчилар 27 январь куни Караганда ва Тараз шаҳрида қўлга олинган ва уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Қайд этилишича, барча қўлга олинганлар оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун муқаддам судланган.
“Тергов версияси кўра, гуруҳ республика ҳудудида, жумладан, одам гавжум жойларида террорчилик актларини содир этиш мақсадида тузилган”, - дейилган хабарда.
Ҳозирда мамлакат Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.