Шавкат Мирзиёев АҚШ давлат котибини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев принял государственного секретаря США Майкла Помпео.
Президент Шавкат Мирзиёев принял государственного секретаря США Майкла Помпео. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Майкл Помпео Ўзбекистоннинг тинчлик ва барқарорликка эришиш, Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклашга доир аниқ инфратузилма лойиҳаларини илгари суришга қаратилган фаол саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Майкл Ричард Помпеони қабул қилди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев кейинги йилларда барқарор, тизимли тус олган ва ўзаро ишончга асосланган кўп қиррали Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари изчил ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этган.

Майкл Помпео встретился с руководителями МИД стран ЦА - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Майкл Помпео иштирокида C5+1  учрашуви бўлиб ўтди - видео

Маълум қилинишича, кейинги бир неча йил давомида товар айирбошлаш ҳажми икки баробар кўпайган. АҚШнинг етакчи компаниялари иштирокида мамлакат иқтисодиётининг турли тармоқларида истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Америка инвестицияларининг умумий ҳажми 1 миллиард доллардан ошди.  

АҚШ давлат котиби, ўз навбатида, кўрсатилган самимий қабул учун президентга  дилдан миннатдорлик билдирди ҳамда президент Дональд Трампнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

АҚШ томони Ўзбекистоннинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимо қўллаб-қувватлашда қатъий эканини яна бир бор тасдиқлади.

Қайд этилишича, Майкл Помпео Ўзбекистон президенти томонидан мамлакатда олиб борилаётган демократик янгиланишлар ва иқтисодий ислоҳотларнинг натижадорлигини юксак баҳолаган.

Учрашувда минтақавий аҳамиятга молик масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Янги Ўзбекистон раҳбарининг сиёсати туфайли минтақада ишонч, шериклик ва яхши қўшничилик муҳитини шакллантиришда катта натижаларга эришилгани таъкидланди.

Иқтисодиёт соҳасида АҚШ етакчи компанияларининг Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кенгайтиришни ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан аниқ келишувларга эришилди.

Майкл Помпео бугунги кунда мамлакатда савдо-иқтисодий ҳамкорлик кўламини бир неча ўн карра ошириш имконини берадиган бизнес ташаббуслари учун кенг имкониятлар мавжуд эканини таъкидлади. Бундан ташқари, АҚШ мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига кириш жараёнини жадаллаштиришга ҳар томонлама кўмаклашиши таъкидланди.

Встреча Абдулазиза Камилова и Майкла Помпео - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон - АҚШ" ҳамкорлиги ривожланиш чўққисида – Камилов

Инсон салоҳиятини ривожлантириш, жумладан, фуқаролик жамияти ривожини қўллаб-қувватлаш, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ижтимоий дастурларни амалга оширишда конструктив ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Афғонистонда тинчликни ўрнатиш, шунингдек, ушбу мамлакатни Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликка жалб қилиш масалалари юзасидан батафсил фикр алмашилди.

Майкл Помпео Ўзбекистоннинг тинчлик ва барқарорликка эришиш, Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклашга доир аниқ инфратузилма лойиҳаларини илгари суришга қаратилган фаол саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

Учрашув сўнгида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик ва амалий ҳамкорлик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга икки томоннинг интилиши қатъий экани таъкидланди.

Янгиликлар лентаси
0