Тошкентда Майкл Помпео иштирокида C5+1  учрашуви бўлиб ўтди - видео

© МИД УзбекистанаМайкл Помпео встретился с руководителями МИД стран ЦА
Майкл Помпео встретился с руководителями МИД стран ЦА - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
C5+1 учрашувида Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари Майк Помпео билан минтақавий ривожланишнинг долзарб йўналишлари ҳамда Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашишди.

ТОШКЕНТ, 3 фев – Sputnik. Тошкентда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари иштирокида  “C5+1” шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Унда Қозоғистондан Мухтор Тлеуберди, Қирғизистондан Чингиз Айдарбеков, Тожикистондан Сирожидин Мухриддин, Туркманистондан Рашид Мередов ҳамда Абдулазиз Камиловлар иштирок этишди.

Встреча Абдулазиза Камилова и Майкла Помпео - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон - АҚШ" ҳамкорлиги ривожланиш чўққисида – Камилов

Делегациялар раҳбарлари ўз нутқларида 2015-йили Самарқанд шаҳрида бошланган вазирлар учрашувларининг формати ўзаро манфаатли ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва кенгайтиришнинг долзарб ва самарали механизми сифатида ўзини намойиш этгани қайд этдилар.

“C5+1” доирасидаги юқори даражадаги алоқалар доимий ва барқарор тус олаётгани таъкидланди. Минтақавий ривожланишнинг долзарб йўналишлари, хусусан иқтисодиёт, энергетика, транспорт, экология ва хавфсизлик бўйича амалий ҳамкорлик изчил тадбиқ этилмоқда.

Шунингдек, вазирлар учрашувида долзарб минтақавий муаммолар, хусусан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Янгиликлар лентаси
0