Совуқ кунда кўчада қолган аёлга ёрдам берилди

© Sputnik / Александр КряжевВрач выходит из операционной
Врач выходит из операционной - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқлар орқали “Совуқ ҳавода кўчада қолган аёл” сарлавҳаси остида бир неча кундан буён муҳокама қилиб келинган аёл  Хотин қизлар қўмитаси  масъулларининг эътиборига тушди.

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ижтимоий тармоқлар орқали “Совуқ ҳавода кўчада қолган аёл” сарлавҳаси остида бир неча кундан буён муҳокама қилиб келинган аёл Хотин қизлар қўмитаси  масъулларининг эътиборига тушди.

Сотрудник Бюро принудительного исполнения проводит рейд по адресам должников - Sputnik Ўзбекистон
Хотин-қизлар қўмитаси МИБ ходими аёл томонидан ёқиб юборилганини рад этди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати бу ҳақда хабар қилди.  

Қайд этилишича, 1985 йилда туғилган аёлнинг ҳақиқатан ҳам совуқ ҳавода кўчада қаровсиз қолганлиги аниқланган. У Аллаева Зиёда Дўстқобиловна бўлиб, руҳий касаллиги боис рўйхатда туради.

Бир неча кун аввал айнан шу аёл “совуқ ҳавода кўчада қолган аёл” деган сарлавҳа остида интернет  тармоқларида кенг муҳокама қилинган ва баҳс мунозараларга сабаб бўлган.

Хабарда айтилишича, 2020 йил 31 январь куни аёл Китоб туманидаги асаб-руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди.

Янгиликлар лентаси
0