Транспорт вазирлигидаги раҳбарлар ёппасига эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

© Spuntik / Владимир ФедоренкоПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жумладан, Илхам Махкамов транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, вазирнинг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 31 янв - Sputnik. Айрим раҳбарларнинг шахсий масъулиятини кўриб чиқиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, транспорт соҳасидаги ишлар етарли даражада ташкил қилинмаганлиги ва мутасадди раҳбарларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш мақсадида улар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилиб, вазифасини бажарувчи мақомида қайта тайинландилар.

Шавкат мирзиёев провел собрание посвященное проблемам в сфере транспорта - Sputnik Ўзбекистон
"Ислоҳотлар натижаси қани?": Мирзиёев Ўзбекистон ҳаво йўлларини танқид қилди

Жумладан, Илхам Махкамов транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, вазирнинг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб;

Даврон Дехканов транспорт вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилиб, вазирнинг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб;

Абдурахман Абдувалиев транспорт вазирининг ўринбосари – Автомобиль йўллари қўмитаси раиси лавозимидан озод этилиб, вазирнинг ўринбосари - Автомобиль йўллари қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи этиб;

Толиб Улжаев Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг директори лавозимидан озод этилиб, ушбу агентлик директори вазифасини бажарувчи этиб;

Дониёр Ахмедов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи лавозимидан озод этилиб, мазкур инспекция бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб;

Шавкат Мирзиёев на заседании - Sputnik Ўзбекистон
"Қани шунча мутахассис?": Мирзиёев меҳнат бозоридаги муаммони кўтарди

Фахриддин Салихов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи лавозимидан озод этилиб, мазкур инспекция бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Шунингдек, "Ўзбекистон темир йўллари" ва "Uzbekistan Airways" АЖлар акциядорлари умумий йиғилишининг навбатдан ташқари мажлисида:

Хусниддин Хасиловни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси лавозимидан озод этиб, ушбу жамият бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тасдиқлаш;

"Uzbekistan Airways" АЖ бошқарувчиси вазифасини бажарувчи Бахтиёр Ибрагимович Хакимовнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масалалари кўриб чиқилади.

Янгиликлар лентаси
0