Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев транспорт тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда фуқаро авиацияси ҳолатини қаттиқ танқид қилди. Хусусан, президент самолётларда сервис хизмати паст даражада эканлигига ва чипталар қимматлигига ишора қилди.
"Авиатранспорт тасвирномаси" журнали бошқарувчи директори Максим Пядушкин "Ўзбек авиалиниялари" 90-йй бошидан республика авиабозорида монопол бўлганини эслатиб ўтди.
"Худди совет давридаги "Аэрофлот" сингари, — деб қайд этди у. — Табиийки, компания истаганини қилган".
2018 йилнинг ноябрида мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев миллий авиакомпания негизида — Uzbekistan Airways ҳамда Uzbekistan Airports акциядорлик жамиятлари мустақил ташкилотлар сифатида ташкил этилган. Йил давомида ушбу жараён ўз якунига етган.
"Ўзбекистон - фуқаро авиацияси, жумладан, бошқа давлатлар компаниялари учун ҳам кундан-кунга очилиб бормоқда. Шунчаки, бу жараён энди бошланди. Ўзбекистонда бир нечта хусусий авиакомпаниялар ташкил этилаётганини биламиз. Кўпроқ ўйинчилар бўлса, рақобат ошади, бу эса чипталар нархининг пасайишига олиб келиши мумкин. Менимча, бошқа илож ҳам йўқ - фақатгина рақобатни ривожлантириш лозим", - деди Максим Пядушкин.
У шунингдек, давлат олдида битта вазифа - авиаташувлар ҳаммабоп ва хавфсиз бўлишини таъминлаш эканлигини, бунинг учун эса барча иштирокчилар учун тенг шароитлар яратиш кераклигини қайд этди.
"Ҳукумат, албатта, чипта нархини пасайтиришга мажбурлаши мумкин, лекин, мени фикримча, бу боши берк йўл. Агар бу компания учун иқтисодий жиҳатдан фойдаси экан, у аста-секин хонавайрон бўлади", - деди эксперт.
Эксперт тўлиқ изоҳини Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тинглашингиз мумкин.