Ўзбекистон ИИВ раҳбари тизим обрўсига путур етказаётган кадрлардан ташвишда

© Sputnik / Дильшода РахматоваГлава МВД Узбекистана Пулат Бабаджанов
Глава МВД Узбекистана Пулат Бабаджанов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бобожонов сўзларига кўра, бу ҳолатларнинг барчаси ёш ходимларга тўғри йўл кўрсатадиган, уларга касб сирларини ўргатадиган мураббийлар институти фаолияти кутилган натижани бермаётганига ишора қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 янв - Sputnik. Тизимда кўплаб ўтказиладиган маънавий-маданий тадбирларга қарамасдан, ёш ходимлар томонидан меҳнат интизоми ва қонунчиликни бузиш ҳолатлари қайд этилмоқда, деб баёнот қилди ИИВ раҳбари генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов.

Министр внутренних дел Узбекистана Пулат Бобожонов провел встречу с молодыми сотрудниками  - Sputnik Ўзбекистон
Энг илғор ва ёш ИИВ ходимлари ҳақида китоб чоп этиш таклиф этилди

ИИВ раҳбарига кўра, ўтган йили 2351 нафар ёш ходимлар хизмат интизомини бузган бўлиб, бу жами хизмат интизоми бузилиши ҳолатларининг 33 %ни ташкил этган.

"Уларнинг 70 нафари хизмат вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилган, 46 нафари одамлар билан қўпол муомалада бўлган, 100 нафари хизмат жойини сабабларсиз ташлаб кетган. 31 нафари хизмат кийимини кийиш қоидаларини бузган ва 142 нафари фуқароларнинг мурожаатини кўриб чиқиш муддатини бузган", - деди Бобожонов ва ёш ходимлар орасида хизмат интизоми бузилиши сабабларини батафсил кўриб чиқиш лозимлигини қўшимча қилди.

Ички ишлар органлари асосий вазифаларидан бири ёшлар ўртасида жиноятчиликни жиловлаш бўлишига қарамай, 2019 йилда 46 нафар ёш ходимларнинг ўзлари жиноятга қўл урган.

Ушбу жиноятларнинг асосий қисмини йўл-транспорт ҳодисалари, хизмат ваколати доирасидан четга чиқиш ҳамда порахўрлик каби  жиноятлар ташкил этган. Уларнинг аксарияти Тошкент шаҳар (8), Қорақалпоғистон Республикаси (5), Фарғона (5) Тошкент ва Андижон вилоятлари (4 нафардан)га тўғри келган.

Глава МВД объяснил отмену требования езды с включенными фарами - Sputnik Ўзбекистон
Пўлат Бобожонов ИИВ тизимида қандай ёшлар раҳбар бўлишлари мумкинлиги ҳақида

"Жиноят содир этаётган ва порахўрлик қилаётган нопок ходимлар тизим обрўсига путур етказмоқда", - деб баёнот қилди ИИВ раҳбари.

Бобожонов сўзларига кўра, бу ҳолатларнинг барчаси ёш ходимларга тўғри йўл кўрсатадиган, уларга касб сирларини ўргатадиган мураббийлар институти фаолияти кутилган натижани бермаётганига ишора қилмоқда.

Хусусан, айрим ҳудудларда мураббийлар ўзларига белгиланган устама ҳақини ололмаётгани, мураббийлар масъулияти, жавобгарлиги тўғрисида ҳеч ким ҳисобот сўрамаётгани тизим ишламаётгани сабаблари сифатида кўрсатилди.

Хусусан, 2019 йилда 201 нафар ёш ходимлар (шулардан 107 нафари шахсий илтимосига кўра, 94 нафари турли салбий сабабларга кўра хизматдан бўшатилган. Лекин мураббийларнинг масъулияти ёки жавобгарлиги ҳал қилинмаган. Бўшатилганларнинг аксарияти олий маълумотли бўлган, ИИВ академиясини тугатган.

Янгиликлар лентаси
0