Энг илғор ва ёш ИИВ ходимлари ҳақида китоб чоп этиш таклиф этилди

© Пресс-служба МВД УзбекистанаМинистр внутренних дел Узбекистана Пулат Бобожонов провел встречу с молодыми сотрудниками
Министр внутренних дел Узбекистана Пулат Бобожонов провел встречу с молодыми сотрудниками  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг соҳада хизмат олиб бораётган ёш ходимлар билан учрашувида ҳар йили илғор ёшлар тўғрисида китоб чоп этиш таклиф қилинди.

ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Ўзбекистонда намунали ва илғор ёшлар ҳақида китоб чоп этиш ва уни мактаб дастурига киритиш таклиф қилинди. Ушбу таклиф Ўзбекистон ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг соҳада хизмат олиб бораётган ёш ходимлар билан учрашувида билдирилди.

Учрашувда иштирок этган ёш ИИВ ходимлари ҳозирда намунавий ёш ходимларнинг фаолиятини ёритиб берадиган китоб йўқлигини айтиб, республика даражасида намунавий ва илғор ёшлар фаолияти тўғрисида китоб чоп этиш ва уни мактаб таълими дастурига киритишни таклиф қилишди.

Глава МВД объяснил отмену требования езды с включенными фарами - Sputnik Ўзбекистон
Пўлат Бобожонов ИИВ тизимида қандай ёшлар раҳбар бўлишлари мумкинлиги ҳақида

Чоп этиладиган китобни янада машҳурроқ қилиш мақсадида унда ҳар йили ўзининг фидойикорлиги билан ажралган энг илғор ва намунали ички ишларда фаолият ёритаётган ёшларнинг ТОП-100 рўйхатини тузиш қўшимча равишда таклиф  қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон ички ишлар вазирининг рўйхатга киритилган 100 нафар энг илғор ёшлар билан учрашуви ташкиллаштирилса, бу ёшларга янада куч бағишлаши таъкидланди.

Пўлат Бобожонов мутасаддиларга билдирилган таклифлар устида ишлаш ва ҳар йили шундай китобни чоп этиш масаласини кўриб чиқишни топширди.

Тадбир сўнгида жами 48 нафар ёш ходимларнинг ота-оналарига миннатдорлик эълон қилиниб, 33 нафар ходим рағбатлантирилди.

Янгиликлар лентаси
0