ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Тошкент ҳавоси тозами, биз қандай ҳаводан нафас олмоқдамиз? Ушбу ва бошқа саволларга Ўзбекистон Гидрометерология марказининг мониторинг хизмати раҳбари Марина Плоцен жавоб берди.
Биз олдин хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси тозалиги 8та туманда жойлашган 13та станцияда ўлчанади. Шаҳар хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ҳаво тозалигин ўлчаш постлари турли функционал зоналар яқинида жойлашган: аҳоли яшаш ҳудуларида, саноат зоналарида ва автомобил йўллари яқинида.
Ҳаво тозалигини кузатиш қуйидаги параметрларга мувофиқ олиб борилади: чанг, сера диоксиди, азот диоксиди, азот оксиди, углерод оксиди, фенол, фторли водород, аммиак, формальдегид ва оғир металлар. Ҳаво тозалиги кунида 3 маротаба ўлчанади: соат 07:00, 13:00 ва 19:00да (якшанбадан ташқари).
AirVisual нимани ўлчайди
AirVisual сайтида чоп этилаётган маълумот эса фақатгина АҚШ элчихонасида ўрнатилган портатив автоматик метеостанцияда ҳар соатда қайд этилади. Ушбу станция ҳавонинг фақат кам дисперсияли 2,5 РМ гача бўлга қисмлар (чанг) миқдорини ўлчаш имконига эга.
Ушбу маълумотларга кўра, Тошкентда (аниқроғи АҚШ элчихонаси атрофида) ҳавода чанг миқдори энг кўп бўлган кун бу 2017 йилнинг 17 ноябрида бўлган. Шу кун РМ2.5 миқдори кўрсатгичи 207 кўтарилган.
AirVisual маълумотига кўра, энг тоза ҳавода чанг РМ2.5 миқдори миқдори 0-25 даражагача, соғлом ҳавода 75гача бўлиши мумкин. 75 – 150 кўрсатгичи бу ҳавонинг ўртача ифлосланиш даражасини билдиради ва нафас олиш органларида хасталиги бор фуқаролар учун зарарли бўлиши мумкин. РМ2.5 миқдори 175 дан юқори бўлганда – бу ҳаво ифлосланиш даражаси баланд дегани.
ЖСТ ҳаво тозалигини қандай ўлчашни тавсия этган?
Шу билан бир вақтда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти йиллар давомида тўпланаган маълмуотлар асосида ҳаво тозалиги даражаси бўйича ўз тавсияларини берган.
Ўзбекистон Гидрометерология маркази ЖСТ ва Германия билан ҳамкорликда 2011 йилдан 2017 йилга қадар ҳавонинг кам дисперсияли моддалар билан ифлосланиш даражасини ўлчаб келган. Кузатув постлари Тошкент ва Нукусда жойлаштирилган. Ушбу кузатув натижаларига кўра, Тошкентда РМ2.5 моддалари билан ўртача ифлосланиш даражаси 2012 йилда – 34 мкг/м³ни, 2013 йилда – 26 мкг/ м³ни, 2014 йилда – 26 мкг/м³ни ташкил қилган.
Кузатувда аниқланишига кўра, ҳаво ифлосланшининг энг юқори кўрсатгичлари куз ва қиш мавсумларига тўғри келган. Бу Ўзбекистон иқлими хусусиятлари ҳамда иситиш мавсумига боғлиқ бўлиши мумкин.
Чанг миқдори ва Ўзбекистон иқлими
Ҳавода чанг (РМ2.5) миқдори нисбатан кўпроқ бўлиши Ўзбекистон иқлимига хосдир. Бунга сабаб – қуруқ иқлим, қумли ва тупроқли ералрнинг кўплигидадир. Бундай иқлим атмосфера ҳавосида чанг пайдо бўлишига олиб келади. Тошкентдаги АҚШ элчихонасида ўрнатилган аспоб кўрсатгичлари эса айни дамда юз бераётган ҳодисаларга жуда боғлиқ. Масалан шамол туриши ёки юк автомобилининг ўтиб кетиши.
Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти йирик аҳоли пунктларида чанг миқдорини ўлчашда бир неча мониторинг станцияларидан фойдаланишни маслаҳат беради.
Ўзбекистонда ҳам ана шундай мониторинг тармоғини ўрнатиш ҳам режалаштирилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 ноябрдаги қарорига мувофиқ атмосфера ҳавосида РМ10 ва РМ2.5 заррачаларини ўлчаш учун ускуналар босқичма босқич сотиб олиш режалаштирилган.