Жириновский янги коронавирусни АҚШ фитнаси билан боғлади

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишМитинг ЛДПР на Пушкинской площади
Митинг ЛДПР на Пушкинской площади - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вирус ҳозирда Хитой чегарасидан ташқарида ҳам тарқалган, заҳарланиш ҳолатлари Жанубий Корея, Япония, АҚШ ва Таиландда қайд этилган. Сингапур, Гонгконг ва Австралияда ушбу вирусга чалинганлик гумони билан беморлар кузатувга олинган

ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский Хитойда қайд этилган янги коронавирус пайдо бўлишини АҚШ фитнаси билан боғлади. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Дипломатик ваколатхоналар ўз фуқароларини Хитойдан эвакуация қилолмаяпти

‪"Барча минтақаларда (коронавирус, – таҳр.) тарқалмоқда, барчасида. Бу чиндан ҳам гриппнинг янги турими ёки фитна? Масалан, АҚШ фитнаси. Иқтисод. Америкаликлар улар Хитойдан ўзиб кета олмасликдан ёки уларга тенг кела олмасликдан қўрқишади", - деди Жириновский Татьяна куни муносабати билан Жаҳон цивилизациялари институтида талабалар ва ўқитувчилар билан учрашувда.

Унинг айтишича, бу америка томонидан амалга оширилаётган биринчи фитна эмас, бир ой давомида ҳаммаси тинчийди.

"Бу фитна эди. Дорилар сотилди, кимдир миллиардерга айланди. Улар асосан Швейцарияда истиқомат қилишади", – деб хотима қилди Жириновский.

Ўтган йилнинг охирида Хитой ҳукумати Хубей провинцияси Ухан шаҳрида номаълум касаллик тарқалаётгани ҳақида хабар беришган эди. Касаллик кейинчалик коронавируснинг янги тури эканлиги маълум бўлди. Ушбу дардга чалинган беморларда температура кўтарилиши, йўтал ва нафас етишмовчилиги кузатилади.

Вирус ҳозирда Хитой чегарасидан ташқарида ҳам тарқалган, заҳарланиш ҳолатлари Жанубий Корея, Япония, АҚШ ва Таиландда қайд этилган. Сингапур, Гонгконг ва Австралияда ушбу вирусга чалинганлик гумони билан беморлар кузатувга олинган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус оқибатида ҳалок бўлганлар сони 41 нафарга етган, 1300 та шу вирусни юқтирганлик ҳолатлари ўз тасдиғини топган.

Янгиликлар лентаси
0