Дипломатик ваколатхоналар ўз фуқароларини Хитойдан эвакуация қилолмаяпти

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание МИД Узбекистана
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Карантин эълон қилиниши муносабати билан тегишли ҳокимият органлари Хитойда аккредитация қилинган хорижий мамлакатларнинг барча дипломатик ваколатхоналарига чет эл фуқароларини карантин эълон қилинган шаҳарлардан эвакуация қилиш бўйича рад жавобини бермоқда.

ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Хитой ҳудудида бўлиб турган ёки ушбу мамлакатга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди.

Ўзбекистоннинг Хитойдаги Элчихонаси ва Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси тақдим этган маълумотга кўра, 2020-йил 25-январ ҳолатига кўра коронавирусли пневмониядан вафот этганлар сони 41 нафарга, касалланганлар эса 1287 нафарга етди, яна 1965 киши касалланган деган гумон билан шифокорлар назоратида. Улар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.

Ушбу вируснинг янада тарқалишини олдини олиш мақсадида Хубей провинциясининг Ухан шаҳри ва бошқа 12 та шаҳарлари карантин учун ёпилган. Маҳаллий ҳокимият гавжум жойларда вирус юқиши хавфининг юқорилигини инобатга олиб санитария тадбирлари давомида ташқарига чиқмасликни маслаҳат бермоқда.

Прохожие в защитных масках на одной из улиц в Пекине - Sputnik Ўзбекистон
Хитойнинг Ухан шаҳридаги ўзбекистонлик талабалар ватанга қайтарилади

Карантин эълон қилиниши муносабати билан тегишли ҳокимият органлари Хитойда аккредитация қилинган хорижий мамлакатларнинг барча дипломатик ваколатхоналарига чет эл фуқароларини карантин эълон қилинган шаҳарлардан эвакуация қилиш бўйича рад жавобини бермоқда. Карантин киритилганидан сўнг бошқа давлатнинг элчихоналари ўз фуқароларини эвакуация қилгани тўғрисидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Хитойдаги дипломатик ваколатхоналари вазиятни назоратга олган ҳамда барча масалаларни, жумладан зарурат туғилганда Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш масаларини ҳал қилиш учун тегишли ҳокимият органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Элчихона ва Бош консулхона вакиллари Ўзбекистон фуқаролари билан доимий мулоқот ўрнатган, жумладан “WeChat” ижтимоий тармоғида "Ухан 2020 Ўзбекистон" ва "Uzbeks in Wuhan" гуруҳлари ишлаб турибди.

Абдурахим Элбобоев - Sputnik Ўзбекистон
“Карантин, нархлар икки баравар ошди”: ўзбекистонлик талаба Ухандаги вазият ҳақида

Айни пайтда мазкур вазиятни монотиринг қилиш ва вируснинг Ўзбекистон ҳудудида тарқалишининг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўриш учун Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осийишталик агентлиги қошида штаб ташкил этилди. Хавфли ҳудудлардан келадиган барча фуқаролар кузатувга олинади.

Юқоридагиларни инобатга олиб ТИВ Хитой ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда исталган вақтда мамлакатимизнинг Пекин шаҳридаги Элчихонасига (тел.: +86 135-1102-4242 Бобур Яхяев, +86 139 1175-4476 Шухрат Умиров) ҳамда Шанхай шаҳридаги Бош консулхонасига (тел.:+86 131-2255-5772, Азиз Улуғбеков) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

 

Янгиликлар лентаси
0