Камилов: Ўзбекистон ташқи сиёсати очиқ ва прагматик характерни сақлаб қолади

© Рамиз БахтияровАбдулазиз Камилов
Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Камиловнинг таъкидлашича, Ўзбекистон бундан кейин ҳам очиқ, прагматик ва чуқур ўйланган сиёсат курсини давом эттиришни мақсад қилган

ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. Ўзбекистон ташқи сиёсатда очиқ, прагматик ва чуқур ўйланган сиёсатни сақлаб қолади, деб баёнот қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Халқаро пресс-клубда ўтказилган Ўзбекистон президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасига бағишланган сессиясида. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабари асосида.

Выступление Шавката Мирзиёева на празднике узбекского языка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси - асосий фикрлар

Камилов президент Мирзиёевнинг 24 январ куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномаси "мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида жуда катта воқеа бўлганини, хусусан, Ташқи ишлар вазирлигига белгилаб берилган асосий йўналишлар идора учун аниқ дастур эканлигини" қайд этди.

"Ўзбекистон президенти ўз Мурожаатномаларида яна бир бор таъкидлаб ўтдиларки, биз очиқ, прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсат курсини давом эттирамиз. Бу сиёсат кеча пайдо бўлгани йўқ. Президент сайловлардан кейин бизга аниқ йўналишларни белгилаб бердилар. Ташқи ишлар вазирлиги олдида турган асосий вазифа эса мана шу сиёсатни амалга ошириш, халқаро майдонда президентимизни ташаббусларини амалга ошириб, илгари суришдир", - дея таъкидлади дипломат.

Камиловга кўра, белгиланган йўналишларда энг асосий урғу Марказий Осиёдаги вазиятга қаратилган. "Бу Ўзбекистон учун муҳим. Нега деганда Марказий Осиёдаги тинчлик - ўзимизнинг тинчлигимиз, бу ерда турган мақсад эса минтақани барқарор, хавфсиз ва тараққиёт минтақасига айлантиришдир", деди вазир.

Обращение президента Узбекистана Шавката Мирзиёева к Олий Мажлису - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси - видео

Шу ўринда Камилов Тошкентда ўтказилган Марказий Осиё давлатлари етакчилари учрашувини ҳамда ушбу учрашув якунида қабул қилинган Қўшма баёнотни эсга олди: "Кўп иш қилинди, лекин ҳозирда Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларимизда кўп масалалар бор, уларни ҳал қилиш керак".

Ташқи сиёсат йўналишларидан яна бири бу йирик стратегик ҳамкорлик бор давлатлар билан алоқаларни ривожлантиришдир.

"Бу авваломбор Россия, Хитой, АҚШ, Япония, Жанубий Корея, Туркия, Араб мамлакатлари, Европа Иттифоқи ва Осиё мамлакатларидир. "Россия Федерацияси билан нафақат иккитомонлама алоқаларни ривожлантирамиз, Ўзбекистон жорий йил МДҲ давлатларида раислик қилмоқда. Бу ерда ҳам ҳамкорлигимизни давом эттирамиз. Шунингдек, ШҲТ билан кўплаб тадбирларни режалаштирганмиз. Улардан бир нечтаси Ўзбекистонда бўлиб ўтади", - деди ТИВ раҳбари.

Янгиликлар лентаси
0