ТОШКЕНТ, 24 янв - Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Олий мажлиси янги чақириқ депутатларига мурожаатномаси бошланди.
Қуйида Ўзбекистон раҳбари томонидан тилга олинган энг ёрқин жумлаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Демократик ислоҳотлар йўли – биз учун яккаю ягона ва энг тўғри йўлдир
"Мамлакатимизнинг 2020 йил ва келгуси 5 йилда ривож бўйича устувор йўналиш ва вазифаларни белгилаб олишимиз зарур";
"Жамият – ислоҳотлар ташаббускори" деган янги ғоя, кундалик фаолиятимизга тобора чуқур кириб бормоқда";
“Барча депутат ва сенаторларга, уларнинг тимсолида бутун Ўзбекистон халқига мурожаат қилиб айтмоқчиман, демократик ислоҳотлар йўли – биз учун якка-ю ягона ва энг тўғри йўлдир”;
“Шу билан бирга, маҳаллий кенгашларга сайлов ўтказишнинг уч поғонали тизимини оптималлаштириш, унда туман ва шаҳар сайлов комиссиясининг ролини оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим”;
"Ҳаммамиз яна бир бор жиплашмасак ўқимасак, ўрганмасак, мана шу масалаларни амалга ошира олмаймиз";
Илм маърифат йили
"Илм фан янада равнақ топиши, ёшларни чуқур билим юксак маънавият эгаси этиб тарбиялаш бўйича бошлаган ишларимизни давом эттириш мақсадида 2020 йилга илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилишни таклиф қиламан. Илм маърифатсиз рақамли иқтисодиётни ривожлантириб бўлмайди. Бутун дунё илгарилаб кетди, қўшниларимиз ҳам илгарилаб кетди. Интеграция керак, рақобатбардош бўлиш учун";
"Олий ўқув юртларида давлат грантлари икки баробар кўпайтирилади. Қизлар учун олий ўқув юртларида алоҳида грант ўринлари ажратилади. Мактаб битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражаси 2020 йилда камида 25 фоизга, келгусида эса 50-60 фоизга етказилади";
"Барча халқаро кузатувчиларга, сайлов жараёнлари ҳақидаги холис фикрлари ва тавсиялари учун, бутун халқимиз номидан самимий миннатдорчилик билдираман.
Биз албатта, ушбу тавсияларнинг ҳар бирини чуқур ўрганиб, тегишли дастур қабул қилиб, амалиётга кенг жорий этамиз";
Ўзбекистоннинг 2019 йилдаги ютуқлари
Хусусан, Ўзбекистонга киритилган инвестициялар миқдори 4.2 миллионни ташкил қилди. Инвестициялар ўсиш сурати - 3,7 бараварни ташкил қилди. Инвестициялар ЯИМ улушида 37 %га етди
Ўзбекистон кредитга доир таваккалчилик рейтинг и10 йилда 1 марта яхшиланди. Экспорт ҳажми 28 %га кўпайди
Расмий ректорда ишлаётганлар сони 500 минг кишига купайди. ҚҚС 20 %дан 15%га туширилди.
Туризм соҳасини ислоҳот қилиш натижасида туристлар сони 6.7 миллион кишини ташкил этди. Бу ўтган 2018 йилга нисбатан 3,3 баравар кўп.
Тадбиркорларни текшириш камайтирилади
Текширувлар сони янада кискартирилади ва текширувлар сифати узгаради. Тадбиркорларни текширмадик икки йил, мораторий жорий этдик, лекин бундан кейин ҳам ёппасига текшириш бўлмайди, ҳар бир раҳбар шуни қулоғига қуйиб олсин.
Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларига жиноий уюшма деган айб қўйишни бекор қилиш вақти келди. Энг катта тадбиркорга жиноий уюшма деб қўядида ҳеч ким билмайди у нима иш қилганини, - деди президент.
Пахта ва ғалла етиштиришда давлат буюртмаси бекор қилинди
Қишлоқ хўжалигини стратегик ёндашувлар асосида тараққий эттириш зарур. Қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантириш тезлиги қониқтирмайди.
Ҳар бир ҳудудда тадбиркорларга бўш ер майдонларини бериш бўйича янгича тизим яратилади. Тадбиркорнинг фаолияти учун керак булган ер ва иншоати онлайн тарзда сотиб олиниши имконияти яратилади.
Давлат буюртмасини бекор қилиб, ушбу маҳсулотларни бозор тамойиллари асосида етиштириш бошланади. Акс ҳолда улар (ФЕРМРЛАР) ўзи кутгандек манфаат кўрмайди, ҳокимларни иш услуби ўзгармайди. Пахта галлани эркин савдога чикармасак тадбиркорларда манфаатдорлик булмайди. Қишлоқ хўжалиги тармокларига арзон кредитлар берилади.
Туризм иқтисодиётнинг стратегик йўналишига айлантирилади
Мақсадимиз 7,5 миллион туристни Ўзбекистонга олиб келиш. Зиёрат ва тиббиёт туризмини ривожлантириш. Бугунги кунда мавжуд 500 туристик объектлар сонини 800тага чикариш.
ЮНЕСКОнинг умумжаҳон моддий ва номоддий мероси рўйхатига Ўзбекистондаги янги янги объектларни киритиш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш керак
Туризм инфраструктурасини ривожлантиришга қўшимга субсидия ажратиш чорасини кўриш.
Ички миграцияни эркинлаштириш
Жаҳондаги илғор мамлакатлар тажрибаси асосида 2020 Ушбу йилнинг апрел ойига қадар прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқиш керак. Ўзбекистон ичида ҳар бир фуқаро ўзининг "кичик ватани" уйига эга бўлиши керак. Шунда халқимиз рози бўлади.
Камбағалликни йўқотиш
Камбағалчиликни олдини олиш учун тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш керак.
Фақат пул бериш билан иш битмайди. Уларга бизнес юритиш кўникмаларини ўргатиш,
Ҳамма ҳам тадбиркор бўла олмайди. Бундай одамлар билан тизимли ишлаб, уларни касбга қайта тайёрлаб муносиб ишларга жойлаштиришимиз лозим. 500 мингта янги иш ўринлари яратишш режалаштирилмоқда. Биз ана шу мақсадда, янги иш ўринлари яратишга 700 миллион доллар жалб қилинади.
Янги иш яратаётган ҳар бир тадбиркорни елкамизга кўтариб юришимиз зарур.
Маҳалла тизимини ўзгартириш
Маҳаллада иккита мезон - обод ва тинч маҳалла бўлиши керак. Тинч обод ва хавфсиз маҳалла бўлиши учун янги қарор тайёрлаяпмиз. Қайси хонадонда тинчлик, қаерда жиноят бўлаяпти маҳалла раиси участка нозири - билиши керак. Билмаса бизга бундай кадрлар керак эмас.
Электрон тиббий карталар ва мажбурий суғурта
Тиббиёт соҳасида ҳам қатор янгиликлар кутилмоқда. Шифокорлар обрўйини ўқитувчилар каби кўтариш, жамиятда уларнинг обрўйини ошириш керак. Шифохоналарда электрон тиббий карталар жорий этиш режалаштирилмоқда. Ундан ташқари дори-воситаларининг айланмоасини янги тартибда назорат қилиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, яқин орада бутун Ўзбекистон бўйича мажбурий суғурта тизимини ишга тушириш режалаштирилмоқда.
Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш
Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида 269та спорт майдонлари 178 тас боск ва гимнастика спорт заллари қуришни режалаштирганмиз. Бизда ҳозир маблағ бор, лекин уни амалга ошириш учун муносиб лойиҳа йўқ.
Экология
Аввало Оролнинг қуриган тубида ўрмон хўжалиги ташкил қилиш, ишларимиз яхши натижа бериши керак.
Саноат ривожланишининг экологияга таъсири олдини олиш мақсадида ҳар бир корхонада экологияни биринчи ўринга қўйиш вақти келди. Олиб келинаётган технологияларни экологик нуқтаи назаридан кўриб чиқиш керак.
Ушбу ишларни муваффақиятли амалг ошириш мақсадида 2020 йилнинг 1 1 октябрга қадар Экология кодекси лойиҳаси ишлаб чиқиш керак. Экология партияси бунга ўзи бош-қош бўлиши керак.
Ҳокимлар ваколати қисқартирилади
Олий Мажлис Сенатига шу йилни биринчи ярмидан ҳокимларни ваколатини қайта кўриб чиқиб, уларга хос бўлмаган ва бир-бирини такрорлайдиган функцияларни олиб ташлаш бўйича таклиф ишлаб чиқишни буюрди президент
Жамоатчилик палатаси ташкил этилади
Ўзбекистонда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида Ўзбекистонда жамоатчилик палатасини ташкил этиш таклиф этилди.
Суд мустақиллигини тўлиқ таъминлаш керак
Бибзнинг асосий вазифаларимиз бу - қонун устуворлигини таъминлаш, коррупцияга барҳам бериш, институционал демократияни кучайтириш.
Дастлабки терговда давом этаётган қонун бузилиш ҳолатлари, фақат судларнинг ҳақиқий мустақиллика эришиши орқали бартараф этиш мумкин.
Олдин судлар оқлов қарорларини камдан кам ҳолларда чиқарар эди. Ўтган йилда эса бир неча юзлаб ана шундай қарорлар чиқарилди, 3081 киши суд залидан озод қилинди.
Суд остоноасига қадам қўйган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат борлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Адолат йўқ бўлса агар судда, ҳаётнинг қадрини белгилайдиган бошқа ҳеч нарса қолмайди, деган буюк немис файласуфи Кант.
Коррупцияни бартараф этиш
Жамиянинг барча аъзолари ҳалоллик вакцинаси билан эмланмас экан - ўз олдимизга қўйган мақсадларга эриша олмаймиз. Энг катта масала ҳалоллик масаласини қаердан оламиз?
Коррупция бу оёғимизга солинган кишан.
Энди ҳар бир ташкилотни, раҳбарни микроскоп остида кузатамиз. Олдин фақат гап эди. Коррупция иллатига қарши курашиш бўйича садоқатли қаттиққўл раҳбарни қўямиз. Биз ҳозир уни тайёрлаяпмиз.
50 минг кишига Ўзбекистон фуқаролиги берилади
1995 йилдан буён Ўзбекистонда яшаб келаётган, лекин айрим сабабларга кўра фуқаролик берилмай келаётган 50 мингдан ортиқ фуқароларга Ўзбекистон фуқаролиги автоматик равишда берилади. Парламент тез орада бу борада тегишли қонунларни ишлаб чиқиши керак.
Ташқи сиёсат йўналишлари
Ўзбекистон ташқи сиёсатини фаоллаштириш юзасидан бошлаган ишларни чуқур ўйланган прагматик сиёсатни давом эттирамиз.
Марказий Осиё барча давлатлари билан ҳамкорликни сифат ва мазмуний жиҳатдан янги босқичга чиқаришда давом этамиз.
Ундан ташқари Росия Федерацияси, ХХР, АҚШ, БАА, ЕИ ва Осиё давлаталари билан ҳамкоорликни ривожлантиришда давом этамиз.
Шунингдек БМТ, ЕХҲТ, ИҲТ, Туркий кенгаш ва бошқа халқаро ташкилотлар билан куп томонлама хамкорликни жадаллаштиришда давом этамиз.
Орол муаммоси боасида БМТ билан тузилган траст фондига катта ишонч билан караймиз.
Ғалабанинг 75 йилллиги ҳақида
2020 йилда Ғалабанинг 75 йилллига кенг нишонланади. Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистондан ҳам 1,5 миллион киши иштирок этган ва уларнинг учдан бири ватанига кайтмаган. Биз улар билан фахрланамиз ва буни халқимиз хеч качон унутмайди. Биз фахрийларимизни нафақат Ғалаба куни балким хар куни эъзолашимиз, кадрлашимиз керак. Улар йил давомида энг яхши санаторийларда дам олади.
Уруш йилларида халқимиз кўрсатган ҳақиқий жасорат ва матонатни кино орқали кўрсатиш, ёшларга етказиш борасида катта ишлар олиб борилмоқда.
Сўз эркинлиги
Ўтган 3 йил давомида Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш, ОАВ мустақиллигини таъминлаш, журналист ва блогерларнинг эркин ижод қилиши учун кенг имкониятлар яратилди. Шу давр мобайнида улар ҳақиқий 4 ҳокимият вакилларига айланди.
Мен профессионал журналистларни ҳамиша ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрман!