Томскда ёнғинда яна бир ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди

© Sputnik / Николай Хижняк / Медиабанкка ўтишСотрудник МЧС во время тушения пожара
Сотрудник МЧС во время тушения пожара - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Томск вилоятидаги Вознесенка қишлоғида вагонча ёниб кетиш оқибатида Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди.

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Томск вилояти Первомайский тумани Вознесенка қишлоғида вагонча ёниб кетиш оқибатида Ўзбекистон фуқароси Ш.Р. вафот этди. Бу ҳақда ТИВ мамлакатнинг Новосибирск шаҳридаги (Россия) бош консулхонасининг маълумотига асосланиб хабар қилди.

Пожар в Томской области - Sputnik Ўзбекистон
Томскдаги фожиада ҳалок бўлган ўнинчи ўзбекистонликнинг шахси аниқланди

Қайд этилишича, бош консулхона вазиятни назоратга олган ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси билан биргаликда фуқаронинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Сибир федерал округи (Олтой Республикаси, Бурятия Республикаси, Тива Республикаси, Хакасия Республикаси, Олтой ўлкаси, Забайкал ўлкаси, Краснояр ўлкаси, Иркуцк вилояти, Кемеровск вилояти, Новосибирск вилояти, Омск вилояти, Томск вилояти) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Новосибирск шаҳридаги мамлакат бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган: + 7 (383) 246-04-85; + 7 (383) 246-04-63, + 7 (383) 246-04-64; + 7 (383) 246-04-84.

Янгиликлар лентаси
0