Томскдаги фожиада ҳалок бўлган ўнинчи ўзбекистонликнинг шахси аниқланди

© МЧС РФПожар в Томской области
Пожар в Томской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган суриштирув ишлари натижасида сўнгги ўнинчи ўзбекистонликнинг шахсига аниқлик киритилган. У эндигина 22 ёшни қарши олган навоийлик бўлган.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Россиянинг Томск вилоятида содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлган ўнинчи фуқаронинг шахсига аниқлик киритилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган суриштирув ишлари натижасида сўнгги ўзбекистонликнинг шахсига аниқлик киритилган.

Глава Чечни Рамзан Кадыров - Sputnik Ўзбекистон
Рамзан Қодиров Ўзбекистон президентига ҳамдардлик билдирди

Ушбу фуқаро Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида истиқомат қилиб келган, 1998 йилда туғилган Зокиров Муҳаммадали Зокир ўғли бўлган.

ФВВ юзага келган аянчли ҳодиса оқибатида вафот этган ўзбекистонликларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Аввалроқ фожиа оқибатида ҳалок бўлган тўққиз нафар ўзбекистонликнинг шахсига ойдинлик киритилгани хабар қилинган эди. 

Ҳозирда ёнғин сабабларини ўрганиш, жабрланганлар ва ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш мақсадида президент Шавкат Мирзиёев кўрсатмасига асосан ҳукумат комиссияси тузилган. 

Янгиликлар лентаси
0