Ўзини-ўзи молиялаштирадиган олийгоҳлар коррупциядан ҳимоя қилинади

© RepostТГЭУ (Нархоз) - главное здание
ТГЭУ (Нархоз) - главное здание  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2020 йил 1 январдан бошлаб, тажриба-синов тариқасида қуйидаги ОТМлар ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 17 янв – Sputnik. Жорий йилдан бошлаб Ўзбекистондаги 10 та олий таълим муассасаси ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтади. Бунинг афзалликлари ва имкониятлари нимада? Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати батафсил маълумот берди.

Открытие филиала МГИМО в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги филиал элитар олийгоҳ бўлади – МГИМО ректори

Қайд этилишича, 2020 йил 1 январдан бошлаб, тажриба-синов тариқасида қуйидаги ОТМлар ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилди.

Тизимнинг афзаллиги шундаки, ўзини ўзи молиялаштиришга ўтадиган олий таълим муассасалари ўз имкониятларидан келиб чиқиб, янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очиши мумкин.

Бундан ташқари талабаларни тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш ва бу бўйича ўқитиш қийматини белгилайди.

Янги тизимга ўтаётган олий таълим муассасаларида тўлов-контракт нархларининг кескин ошиб кетмаслиги, қўшимча маблағ топиш мақсадида коррупция ҳолатларининг содир этилмаслигига жиддий эътибор берилади.

Яъни  мазкур 10 та олий таълим муассасасидаги ўқув жараёнлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда назорат олиб борилади.

Қуйидаги ОТМлар ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади: Тошкент давлат иқтисодиёт университети; Тошкент давлат юридик университети; Урганч давлат университети; Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети; Самарқанд давлат чет тиллар институти; Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти; Тошкент молия институти; Тошкент давлат шарқшунослик институти; Тошкент фармацевтика институти; Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

Янгиликлар лентаси
0