Жўн каналининг Янгийўл ҳудудидан ўтган қисми реконструкция қилинмоқда

© CA-NewsВодный канал, протекающий рядом с многоэтажными домами в Ташкенте
Водный канал, протекающий рядом с многоэтажными домами в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳри Сергели туманиниг бир қисми, Тошкент вилоятининг Зангиота, Янгийўл ва Чиноз туманларидаги 33 минг гектардан зиёд экин майдонларини сув билан таъминлаб келган Жўн канали қайта реконструкция қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 янв – Sputnik. Тошкент шаҳри Сергели туманиниг бир қисми, Тошкент вилоятининг Зангиота, Янгийўл ва Чиноз туманларидаги 33 минг гектардан зиёд экин майдонларини сув билан таъминлаб келган Жўн канали қайта реконструкция қилинмоқда. Бу ҳақда Сув хўжалиги вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилди.

Магистральный оросительный канал в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда “Ақлли сув” тизими қачон ишга тушиши маълум бўлди

Қайд этилишича, Жўн дея номланувчи канал 1930 йилларда ишга туширилган. Унинг узунлиги 54,7 км, бош канал қисмининг максимал сув сатҳи секундига 32 куб метрни ташкил этади.

Канал Тошкент шаҳри Сергели туманиниг бир қисми, Тошкент вилоятининг, Зангиота, янгийўл ва Чиноз туманларидаги 33 минг гектардан зиёд экин майдонларини сув билан таъминлаб келган. Аммо узоқ йиллардан буён фойдаланиб келинганлиги боис канал ўзани кенгайиб, ўз ҳолатини йўқотган. Чўкинди ҳамда лойқаланиши натижасида сув ўтказиш қуввати анча камайган.

Бу айниқса, вегетация даврида канал охирида ер майдонларига сув етказиб бериш чоғида сезилган.

Шу сабабли Жўн каналининг Янгийўл шаҳри ҳудудидан ўтган 7, 2 км қисмида реконструкция ишларини амалга ошириш режалаштирилган. 2019 йилда каналнинг 3.2 кмдаги қисми бетонлаштирилиб, фойдаланишга топширлган. Эндиликда 4 км жойда ишлар олиб борилмоқда. Янгийўл шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда каналнинг муҳофаза қисмидаги ноқонуний иморатлар олиб ташланган. Дарахт ва буталар кесилиб, икки қирғоқ очилган. Канал ичида тўпланган тонналаб чиқинди ва чўкиндилар ҳудуддан ташқарига олиб кетилган.

Айни дамда қурилиш жараёнига 200 га яқин ишчи механиторлар жалб қилинган. Жорий йилнинг январ ойида каналнинг 1,5 км қисми фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Реконструкция ишларига 12 та экскватор, 16 та самасвал, 12 та автомиксер, 15 дан зиёд ёрдамчи техниклар жалб этилган.

Янгиликлар лентаси
0