Сурхондарёда “қизил олтин” етиштирилмоқда

© ДаракчиПлантации шафрана
Плантации шафрана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурхондарёнинг Сариосиё ва Узун туманларида ноёб ва камёб ўсимликлар тури ҳисобланган - заъфарон етиштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 янв – Sputnik. Сурхондарёнинг Сариосиё ва Узун туманларида ноёб ва камёб ўсимликлар тури ҳисобланган - заъфарон етиштирилмоқда. Бу ҳақда Ўрмон хўжалиги қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон
Ноёб ўсимлик ширасини йиғиш учун фуқаролардан катта пул олган гуруҳ фош этилди

Қайд этилишича, ушбу фойдали минералларга бой нодир ўсимликдан қадимда бўёқ олиш мақсадида фойдаланилиб, бугунги кунда тиббиётда ҳам қўлланилиб келинмоқда. 

Ўзбекистонда заъфарон етиштириш ва плантацияларни ташкил этиш фармацевтика, парфюмерия ва озиқ-овқат саноатинининг ривожланишига, озиқ-овқат зиравори экспортининг йўлга қўйилишига бевосита хизмат қилади. 

2019 йил сентябр ойида Сариосиёда 3 гектар майдонга заъфарон туганак пиёзларини қадалган бўлиб, жорий йилда ҳосил йиғиб олинмоқда. 

Айни дамда Сурхондарёнинг Узун туманида ҳам 50 сотих майдонга заъфарон экилган. Ҳозирги кунда ўсиб чиққан заъфарон гулларини териб олиб, қўшни давлатларга экспорт қилиш учун шартнмалар тузилган. Маҳсулотларни экспорт қилиш учун европа мамлакатларидан сертификатлар олинган.

Заъфарон гулсафсардошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимлик бўлиб, ҳам доривор гиёҳ ҳам хуштам зиравор ҳисобланади. У асосан иссиқ ва қия ерларда яхши ҳосил беради. Заъфарон гулининг устунчаларидан олинган маҳсулот пазандалик ва фармацевтикада ишлатилади. Гул баргларидан эса чой тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Заъфарон шарқда “қизил олтин” деб номланган.

Заъфарон таркибида бир қатор минераллар, калий, калций, магний, натрий, темир моддаси, қанд, эфир мойи, фосфор ранг берувчи керосин, азотли моддалар ва кўплаб витаминлар мавжуд.

Шу боис заъфарон етиштирувчи корхона ходимлари мазкур ўсимликликдан бир неча маҳсулот ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйган.

Янгиликлар лентаси
0