Ноёб ўсимлик ширасини йиғиш учун фуқаролардан катта пул олган гуруҳ фош этилди

© Sputnik / Михаил Кутузов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры и монеты разных стран
Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Каврак (ферула) ўсимлиги ширасини йиғиш учун фуқароларнинг 170 000 долларни қўлга киритган шахсларнинг фирибгарлиги фош этилди.

ТОШКЕНТ, 17 янв – Sputnik. Бош прокуратура Сурходарё вилоятида Каврак (ферула) ўсимлиги ширасини йиғиш учун фуқароларнинг 170 000 долларни қўлга киритган шахсларнинг фирибгарлиги фош этилгани ҳақида хабар қилди.

Мессенджер Telegram  - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент прокуратураси интернетда тарқалган видеоролик учун узр сўради

Хабарда айтилишича, БП ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.Э.” хусусий корхонаси раҳбари Д.К ўзининг шериклари билан фуқаролар Г.А. ва бошқаларнинг ишончига кириб, уларни алдаб, 2018 ва 2019 йилнинг январь-июль ойларида Сурхондарё вилоятининг тоғ ва тоғолди ялангликларида ўсувчи ноёб ҳисобланган каврак (ферула) ўсимлиги ширасини шартнома асосида йиғиш учун рухсат олиб бериши эвазига, фуқаролар Г.А. ва бошқаларнинг жами 170 000 АҚШ доллари ва 53,0 млн. сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.К. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0