Иордания қироли Ироқда “Ислом давлати” қайта тикланганини маълум қилди

Oбуна бўлиш
Иордания қироли Ироқ жанубий қисмида “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси қайта тиклангани ва мустаҳкамланганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 13 янв – Sputnik. Иордания қироли Абдулла II France 24 телеканалига берган интервьюсида таъкидлашича, сўнгги бир йил ичида “Ислом давлати”* террорчилик уюшмаси Ироқ жанубий қисмида қайта тикланди ва мустаҳкамланди. РИА Новости хабарига асосан.

Ситуация в Ливии - Sputnik Ўзбекистон
Ливия можароси юзасидан Москвада учрашув ўтказилади

Иордания етакчиси халқаро ҳамжамият "у ерда бўлиши керак ва Ироққа ушбу таҳдидни енгишда ёрдам беришга тайёр бўлиши керак. “ИД” нафақат Ироқ ва Яқин шарққа, балки Европа бутун дунё мамлакатларига таҳдид солади" деб қўшимча қилди.

2017 йил декабр ойида Ироқ раҳбарияти мамлакат ҳудудининг учдан бир қисмини эгаллаб олган террорчи гуруҳ билан 3,5 йиллик урушдан сўнг “ИД” террорчиларидан тўлиқ озод қилинишини эълон қилди. Тарқалиб кетган террорчи гуруҳлар мамлакатнинг озод қилинган ҳудудларида ҳужумларни амалга оширишда давом этмоқда. Ироқ хавфсизлик ходимларининг айтишича, жангариларнинг аксарият ҳаракатлари олди олинган.

“ИД”га қарши халқаро коалиция базалари ҳам мамлакат ҳудудида жойлаштирилди. Январ ойида Ироқ парламенти Бағдод халқаро аэропорти яқинидаги “Қудс” махсус кучлари бошлиғи Қосим Сулаймонаний ўлдирлишидан сўнг хорижий қўшинлар мамлакатдан чиқиб кетиши ҳақида қарор қабул қилди. Бу зарба Ироқ ҳукумати билан келишилмаган.  

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот

Янгиликлар лентаси
0