Парҳезшунос озишга кўмаклашувчи маҳсулотларни айтди

© © Fotolia / SentelloВрач измеряет диаметр живота, архивное фото
Врач измеряет диаметр живота, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик парҳезшунос қайси мевалар ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам бериши мумкинлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Парҳезшунос шифокор Ирина Торопигина E1.ru порталига озишда ёрдам бериши мумкин маҳсулотлар ҳақида сўзлаб берди, дея ёзади РИА Новости.

Мутахассис рационни хилма-хил мевалар, жумладан, ананас билан бойитишни тавсия қилади. Ананасда ҳазм қилишни яхшиловчи ва ёғли тўқималар ҳосил бўлишини камайтирувчи фойдали фермент бромелайн мавжуд.

Олимлар умрни ўн йилга узайтириш усулини айтдилар

Шифокор грейфрут меваси инсулин миқдорини меъёрига келтиришга ва иммунитетни мустаҳкамларга қодирлигини таъкидлади. У меванинг юпқа пардасидан тозаламасликни маслаҳат берди. Зероки, унда метаболизм жараёнини тезлаштирувчи ва сафро ҳайдайдиган таъсирга эга нарингин моддаси бор.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, айрим зираворлар ҳам ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам беради. Масалан, занжабил овқат ҳазм қилувчи безларнинг фермент ишлаб чиқаришини кучайтиради. Улар эса ўз навбатида таомнинг парчаланиши жараёнида иштирок этишади.

Шунингдек, шифокор таом тайёрлашда долчин ишлатишни маслаҳат берган. Долчин қондаги шакар даражасини бир хил тутиб туради ва тўйганлик ҳиссини беради.

Торопигина санаб ўтилган маҳсулотларнинг фойдали хусусиятларига қарамасдан уларни меъёрида истеъмол қилиш лозимлигини эслатиб ўтган.

Янгиликлар лентаси
0