Олимлар умрни ўн йилга узайтириш усулини айтдилар

Oбуна бўлиш
Фойдали одатлар, хусусан, мунтазам бажариладиган жисмоний машғулотлар ва соғлом рацион инсон ҳаётини тахминан ўн йилга узайтириши мумкин, дея таъкидлашмоқда Гарвард ва Амстердам университетининг амалий фанлар бўйича олимлари.

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Мутахассисларнинг иш натижалари British Medical Journal нашрида чоп этилди. Тадқиқотда илмий иш бошланган вақтда ҳеч қандай дард билан оғримаган юз минг нафардан ортиқ 50 ёшдан ошган одамлар маълумотларидан фойдаланилган. РИА Новости хабари асосида.

Ўзбекистонда умр давомийлиги рекорд темпда ошмоқда

Уларнинг саломатлиги 20 йилдан кўп вақт давомида кузатилган. Тадқиқотчилар кейинчалик иштирокчиларда юрак-қон томир касалликлари пайдо бўлгани, улар саратон ёхуд иккинчи типдаги қанд касаллигига чалинганликлари ҳолатларига ҳам эътибор қаратишган. Шунингдек, касаллик қайси ёшда пайдо бўлгани ва натижада иштирокчи қанча яшаганини ҳам қайд этилган.

Натижада экспертлар томонидан беш турдаги хатарлар аниқлаштирилган: булар ичкилик, "ўртача" дозада алкоголь истеъмоли, таркибида ёғ ёки шакар миқдори ҳаддан зиёд бўлган носоғлом овқатланиш, жисмоний фаолликнинг ўта пастлиги ва тана индекси асосида ҳисобланган ортиқча вазн.

Тадқиқотда алкоголнинг ўртача дозаси аёллар учун 175 миллилитр вино ёки 375 миллилитр пиво; эркаклар учун 350 миллилитр вино ёки 750 миллилитр пиво ҳисобида олинган.

Ушбу бешта омил бўйича инсон 50 ёшга тўлгач, "қанча соғлом йилларга" умид қилиши мумкинлиги аниқланган.

Тўрт ёки бешта фойдали одатларга эга аёллар (фойдали озиқланиш, жисмоний фаоллик, чекиш ва алкоголь истеъмолидан тўлиқ воз кечган, шунингдек нормал вазнни ушлаб туриш), — ўртача 84,4 йил умр кечирганлар. Бундай одатларга эга бўлмаганлар  73,7 йил умр кўрган. Эркаклар учун бу кўрсаткич 81,1 ёшни ташкил этган (73,5 ёшга қарши).

Янгиликлар лентаси
0