Хорижда ишлаётганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Департамент қайта ташкил этилди

© Sputnik / Александр Уткин / Медиабанкка ўтишРейд ФМС по выявлению нелегальных иммигрантов
Рейд ФМС по выявлению нелегальных иммигрантов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Департамент миллий иқтисодиётнинг муҳим вазифаларини ҳал этиш ҳамда уни барқарор ривожлантиришга қаратилган интеграциялашув имкониятларини кенгайтириш ишларини мувофиқлаштиради.

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Хорижда ишлаётганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Департамент қайта ташкил этилди. Тегишли президент фармони 10 январь куни қабул қилинди.

Новостройки в сергелийском районе Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Ҳудудларда мигрантларга ажратилган уйлар сони очиқланди

Фармонга мувофиқ, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти хориждаги фуқароларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти этиб қайта ташкил этилди.

Департаментга бир қатор қўшимча вазифалар юклатилди.

Жумладан, Департамент миллий иқтисодиётнинг муҳим вазифаларини ҳал этиш ҳамда уни барқарор ривожлантиришга қаратилган интеграциялашув имкониятларини кенгайтириш ишларини мувофиқлаштиради.

Фармонга мувофиқ, бир қатор вазирлик ва идоралар марказий аппарати тузилмасида ходимлар умумий чекланган сони доирасида Ўзбекистон иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви масалалари билан шуғулланувчи таркибий бўлинмалар ташкил этилади.

Янгиликлар лентаси
0