Ҳудудларда мигрантларга ажратилган уйлар сони очиқланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНовостройки в сергелийском районе Ташкента
Новостройки в сергелийском районе Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2020 йилда уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан 3462 та хонадон ажратилади.

ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. 2020 йилда уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан 3462 та хонадон ажратилади. Бу Ўзбекистон президентининг 2019 йил 20 августдаги фармонида белгилаб қўйилган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги  ажратиладиган хонадонлар ҳудудлар кесимида қандай кўринишга эга бўлишини эълон қилди.

Пассажиры поезда Москва-Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ташқи миграция тўғрисида қонун қабул қилиниши мумкин

Энг кўп хонадон Андижон, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида ажратилган – ҳар бир вилоятда 420 тадан. Энг кам Навоий вилоятида 60 та ажратилган.

Шунингдек, рўйхатда Қорақалпоғистонда 210 та, Бухоро вилоятида 240 та, Жиззах вилоятида 120 та, Қашқадарё вилоятида 300 та, Наманган вилоятида 300 та, Сурхондарё вилоятида 270 та,  Сирдарё вилоятида 90 та, Тошкент вилоятида 180 та, Хоразм вилоятида 240 та, Тошкент шаҳрида 162 та хонадон ажратилиши кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда меҳнат мигрантларига уй берилиши ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0