ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси томонидан "Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида"ги қонун қабул қилиш таклифи билдирилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
15 октябрь куни Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва партия Марказий Кенгаши томонидан "Ташқи меҳнат миграциясининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш: муаммо ва ечимлар" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унда ташқи меҳнат миграцияси соҳасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалдаги ижроси танқидий кўриб чиқилди, соҳадаги мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Шунингдек, давра суҳбатида ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги халқаро тажриба, соҳада амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар, истиқболдаги режалар хусусида сўз юритилди.
Путин мигрантлар учун Россия фуқаролигини олишни соддалаштирди >>>
Йиғилиш иштирокчилари ташқи меҳнат миграциясининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида "Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида"ги қонунни қабул қилиш таклифини билдирди.