ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. Россия Молия вазирлиги ЕОИИ аъзоси бўлмаган МДҲ давлатлари мигрантлари учун, тажриба тариқасида, солиқ тартиби жорий этишни режалаштирмоқда.
Молия вазирлиги Ўзбекистон, Тожикистон, Украина, Озарбайжон ва Молдовадан келган меҳнат мигрантларига патент тўлови ўрнига "Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар солиқ тизими"дан фойдаланишни таклиф қилмоқчи. Бу мигрантлар харажатларининг камайишига хизмат қилиши мумкин.
Мутахассилар фикрига кўра, меҳнат мигрантлари маошларига 4-6 % солиқ солиш, улар ишласа-ишламаса-да ойига тўланаётган 4-5 минг рубл патент пулидан кўра камроқ бўлиши мумкин.
Ушбу чора Россияга янада кўпроқ меҳнат мигрантларни таклиф қилиш учун амалга оширилмоқда. Чунки бугунги кунда, демографик сабаблар туфайли, Россияда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони камайиб бормоқда ва ишчи кучига эҳтиёж сезилмоқда.
Маълумот учун, бугунги кунда Россия мигрантлар сони бўйича дунёдаги катта учликка кирган. Биринчи ўринда АҚШ – 50 млн мигрант, иккинчи ўринда Саудия Арабистони – 37 млн., Россия – 12 млн мигрантлар сони билан учинчи ўринда.