"Капиталбанк"да бошқарув раиси муддатидан олдин ўзгарди

Офис «Капиталбанка» в городе Наманган. Узбекистан
Офис «Капиталбанка» в городе Наманган. Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Банк кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди, унинг иштирокчилари бошқарув раиси Олег Кимнинг 2020 йил 3 январдан ваколатларини режадан ташқари бекор қилиш ва у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш масаласини ижобий ҳал этдилар.

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Йирик банклардан бирида раҳбар муддатидан олдин ўзгартирилди. Бу Капиталбанкнинг Ягона корпоратив маълумот порталидаги очиқ маълумотларидан маълум бўлди.

Здание Центрального банка Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Марказий банк бошқаруви таркибига қандай ўзгаришлар киритилди

2019 йил 30 декабрда банк кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди, унинг иштирокчилари Бошқарув раиси Олег Кимнинг 2020 йил 3 январда ваколатларини режадан ташқари бекор қилиш ва у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш масаласини ижобий ҳал қилдилар.

4 январдан бошлаб банкни вақтинча бошқарув раисининг ўринбосари Алексей Глущенко бошқаради.

Эслатиб ўтамиз, Олег Ким "Капиталбанк" ни 2019 йил июнида бошқарган - унда у Шерзод Каримбаевнинг ўрнини эгаллади.

2018 йил ўрталарида оммавий ахборот воситаларида банкда кенг кўламли текширувлар ўтказилиши ва унинг лицензиясини чақирилиб олиниши тўғрисида маълумотлар тарқалди. Бироқ, "Капиталбанк" назорат қилиш органлари томонидан лицензияни чақириб олиш ва текширувлар олиб борилиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

Янгиликлар лентаси
0