ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви таркибига киритилган ўзгаришлар тасдиқланди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар қилди.
Олий Мажлис Сенати Кенгаши қарорига кўра Ижро аппарати раҳбари Олимжон Эрназаров ва Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти директори Аброрхўжа Турдиалиев Марказий банк бошқаруви таркибидан чиқарилди.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси директори в.б., и.ф.д., профессор Адхам Бекмуродов ва Тошкент шаҳридаги Вестминстер университетининг Амалий иқтисод бўйича магистратура курси раҳбари, фалсафа доктори (PhD) Зиёдулло Парпиев МБ бошқарувининг мустақил аъзолари этиб тасдиқланди.