МБ сўм деноминация қилиниши ҳақидаги хабарни рад этди

© Баходыр МамаджановЦентральный банк Республики Узбекистан
Центральный банк Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда сўм деноминация қилиниши ҳақида хабарлар тарқалди. Марказий банк ушбу хабарларни рад этди.

ТОШКЕНТ, 22 дек - Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки пул бирлигининг деноминация қилиниши тўғрисидаги хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилди.

“Ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Бугунги кунда пул бирлигини деноминация қилиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банки томонидан кўзда тутилмаган”, - дейилади хабарда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда сўм деноминация қилиниши ҳақида хабарлар тарқалиб, кенг муҳокама қилинаётган эди.

Ўзбекистонда деноминация ўтказиладими?

Эслатиб ўтамиз, август ойида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов Ўзбекистонда миллий валютанинг деноминациясини ўтказиш вазифаси қўйилмаганини маълум қилган эди. Унинг сўзларнига кўра, бу жараён катта иқтисодий харажатдир.

Янгиликлар лентаси
0