Мадина Мухторованинг кенжа ўғли калтакланиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Oбуна бўлиш
Тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра, М.Алимжоновнинг танасида аниқланган жароҳатлар соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатлари туркумига киришлиги аниқланган.

ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Юнусобод тумани прокуратураси вояга етмаган М.Алимжоновнинг калтакланиши юзасидан жиноят иши қўзғатди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлган вояга етмаган М.Алимжоновнинг калтакланиши ҳолати юзасидан тергов олди текшириш ҳаракатлари ўтказилган.

Кулак - Sputnik Ўзбекистон
Ички ишлар вазири ўринбосари Мухторованинг ўғли билан боғлиқ вазиятни назоратга олди

Текшириш давомида тайинланган судга оид тиббиёт экспертизасининг 04 январдаги хулосасига кўра, М.Алимжоновнинг танасида аниқланган жароҳатлар соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатлари туркумига киришлиги аниқланган.

“Текшириш якунига кўра, 04.01.2020 йилда Юнусобод тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди”, - дейилган хабарда.

Ҳозирда жиноят иши бўйича Юнусобод тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0