ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Актриса Мадина Мухторованинг кенжа ўғли билан боғлиқ вазият Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари - Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев томонидан назоратга олинди.
“Маълум қиламизки, ушбу факт Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Р. Джураев томонидан назоратга олинди, ҳозирги вақтда Юнусобод тумани ИИО ФМБ тергов олди суриштируви ўтказмоқда”, - дейилади Тошкент шаҳар ИИББ расмий хабарида.
Хабарда ёзилишича, 3 январь куни соат 19.15 дан 20.00 гача бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳар ИИББга уч нафар аёллардан бири ўзини Саодат Абдузакирова деб таништириб, ўсмирга тан шикастлари етказилган факти бўйича қандай чоралар кўрилаётганини маълум қилишни талаб қилган.
С. Абдузакирова билан Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги Тергов бошқармаси бўлим бошлиғи подполковник В. Талибжанов ва Ташкилий бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Ш. Алимовлар суҳбатлашган. Улар мазкур ҳолат бўйича терговолди текшируви оли борилаётганлигини маълум қилишган.
Эслатиб ўтамиз, 2 январь куни ижтимоий тармоқларда тахминан 13 ёшдаги боланинг Юнусобод туманида акаси томонидан қийноқларга солиниб, калтаклаб келингани тўғрисида хабарлар тарқалди. Кейинчалик у таниқли актриса Мадина Мухторованинг кенжа ўғли экани аниқланди.