Андижонлик блогер Отабек Нуритдинов ҳибсга олинди

© FacebookАндижанский блогер Отабек Нуритдинов арестован
Андижанский блогер Отабек Нуритдинов арестован - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир гуруҳ кишилар Ўзбекистон ИИВга мурожаат қилиб, Отабек Нуритдинов номли блогер томонидан уларни обрўсизлантирувчи, шахсиятини шарманда қилувчи, ҳақоратли уйдирма ҳамда бўхтондан иборат маълумотлар тарқатилаётгани билдирилиб, унга қонуний чора кўришни сўрашган

ТОШКЕНТ, 1 янв - Sputnik. Facebook ҳамда Telegram ижтимоий тармоқларида Отабек Нуритдинов ники остида блог юритган Абдуфатто Нуритдинов маъмурий қамоққа олинди, деб хабар қилди Андижон вилояти прокуратураси.

Комил Алламжонов - Sputnik Ўзбекистон
АОКА раҳбари блогер ва мухбирларни шошқалоқлик қилмасликка чақирди

Таъкидланишича, блогерга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

"Асака тумани ҳокими Эркинжон Якубов, тумандаги 27-умумий ўрта таълим мактаби директори М.Исақова ва Андижон вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ф.Бузруковлар Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг ишонч телефонига мурожаат қилиб, Facebook ижтимоий тармоғи орқали 2019 йил 4 август, 7 октябрь ва 18 октябрь кунлари Отабек Нуритдинов никли аккаунт фойдаланувчиси уларни обрўсизлантирувчи, шахсиятини шарманда қилувчи, ҳақоратли уйдирмалар ҳамда туҳмат ва бўхтондан иборат маълумотларни тарқатганлигини айтиб, қонуний чора кўришни сўрашган", - дейилади прокуратура баёнотида.

Бундан ташқари, Б.Қоххоров Асака туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, 2019 йил 30 декабрь куни соат 10.30 ларда Асака туман Молия бўлими олдида А.Нуритдинов уни жамоат жойида уятли сўзлар билан сўкканлиги учун унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Работа журналиста - Sputnik Ўзбекистон
Блогер ва веб-сайт эгаларига қўшимча мажбурият юклатилади

Ўтказилган текширув жараёнида Facebook ижтимоий тармоғидаги "Отабек Нуритдинов никли аккаунт 1983 йил Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган, Асака шаҳрида яшовчи Нуритдинов Абдуфатто Камолитдиновичга тегишли эканлиги аниқланган.

Прокуратура хабарига кўра, Нуритдинов судда айбига иқрор бўлмаган, юқоридаги шахсларга нисбатан Facebookда билдирган фикрларини ҳокимият вакилларини ҳамда фуқароларни обрўсизлантириш ва ҳақорат қилиш деб билмаслигини айтган ва 30 декабрь куни ҳеч кимга сўкинмаганлигини билдирса-да, унинг айби жабрланувчи Б.Қоххоров, гувоҳлар Д.Расулов, Ж.Исмоилов, жабрланувчи М.Исақова, гувоҳ Ф.Рахимова, гувоҳ Ш.Усмонов ва бошқаларнинг тушунтиришлари ҳамда суриштирув жараёнида тўпланган ижтимоий тармоқдан олиниб, нусхалари илова қилинган ёзишмалар ва фотолавҳалар, ўрганиш маълумотномалари ва уларга илова қилинган ҳужжатлар ҳамда иш бўйича тўпланган бошқа далиллар мажмуи билан ўз исботини топган.

Янгиликлар лентаси
0