АОКА раҳбари блогер ва мухбирларни шошқалоқлик қилмасликка чақирди

Oбуна бўлиш
Алламжонов қонун доирасида фаолият кўрсатган барча журналист ва блогер бевосита Агентликнинг ҳимоясида экани ва ҳамиша шундай бўлиб қолишини таъкидлаган

ТОШКЕНТ, 13 ноя - Sputnik. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов куни кеча журналист Давлатназар Рўзметов билан боғлиқ ҳодиса юзасидан ташкиллаштирилган брифингда барча ОАВ вакиллари ва блогерларни бирор масалани оммага кўтариб чиқаётганда, шошқолоқлик қилмасликка чақирди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Купол мечети - Sputnik Ўзбекистон
Комил Алламжонов ЙТҲда ҳалок бўлган журналист оиласига ҳамдардлик билдирди

АОКА раҳбарининг сўзларига кўра, кейинги вақтда унга "Нафосат Оллошукурова ҳамда Давлатназар Рўзметов билан боғлиқ ҳолатга нега жимсиз, нима учун муносабат билдирмаяпсиз, демак бу ерда бир гап бор", мазмундаги танқидий фикрлар кўп билдиришган.

Айрим блогерлар эса воқеа ва ҳолатни аниқ билмасдан туриб, "ана бошланди, танқид қилган журналистни энди шундай тақдир кутади", деган ноўрин гапларни ҳам айтишган.

"Агарда Агентлик қайсидир воқеа юзасидан баёнот бермаган ёки сукут сақлаган бўлса, бу — ушбу ҳолатни назардан четда қолдирди, дегани эмас. Соҳага тааллуқли барча ҳолатлар эътиборимизда ва уларнинг барчаси ўрганиб чиқилмоқда. Қонун доирасида фаолият кўрсатган барча журналист ва блогер бевосита Агентликнинг ҳимоясида ва ҳамиша шундай бўлиб қолади", - деб таъкидлади Алламжонов.

Игрок сборной Панамы Фелипе Балой, прибывший с командой в Саранск для участия в матчах чемпионата мира по футболу 2018 - Sputnik Ўзбекистон
Ўлдирилган журналистларнинг 90 %и коррупцияга қарши курашган - ЮНЕСКО

Брифинг давомида барча мутасадди раҳбарлар ЙТҲда ҳалок бўлган Рўзметов билан боғлиқ ҳолатга ойдинлик киритишган. Хусусан, марҳум Давлатназар Рўзметовнинг автоҳалокати чизмаларда ва видеокамералардан олинган фотолар билан тушунтириб берилган, руҳий ҳолатида муаммолар борлиги айтилган блогер Оллашукурова масаласида ҳам аниқ диагноз келтирилган.

"Марҳум журналистнинг оиласига, албатта, Агентлик томонидан ёрдам кўрсатилади. Оллашукуровага эса тезроқ соғайиб, оиласи бағрига қайтишини тилаб қоламиз", - деб таъкидлаган Алламжонов ва қонун доирасида фаолият кўрсатган барча журналист ва блогер бевосита Агентликнинг ҳимоясида экани ва ҳамиша шундай бўлиб қолишини қўшимча қилган.

Янгиликлар лентаси
0