2019 йил якунланмоқда: Марказий Осиё бойиб кетдими?

© Sputnik / Дильшода РахматоваФлаги центральноазиатских государств
Флаги центральноазиатских государств - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сиёсатшунос Дмитрий Верхотуров Sputnik учун Марказий Осиё давлатлари бу йил бойишга эриша олдими, деган саволга ўз фикрларини билдирди.

Йил охирида йил натижаларини сарҳисоб қилиш одатга айланган. Ўйлаймизки, Марказий Осиёнинг уч давлати: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон учун иқтисодий соҳадаги натижаларини бундай сарҳисоб қилиш ўринли.

Встреча президентов стран ЦА в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
"Маслаҳатли ош тарқамас": МО етакчилари Тошкентда нималарга келишдилар?

Одатда иқтисодий ўсиш ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўсиши билан баҳоланади. Бироқ, қоидаларга мувофиқ, йил охирига бундай рақамлар ҳали бери шаклланмайди. Статистика маълумотлари тез йиғилиб жамланмайди, шунинг учун ўтган йилга доир жами маълумотлар кейинги йилнинг март-апрель ойларида чоп этилади. Лекин баъзи бир натижаларни келтирсак бўлади.

Дастлабки натижалар

Ҳозирда миллий статистика идоралари ЯИМнинг жорий йилнинг маълум бир даври кўрсаткичларини чоп этишмоқда.

Маълумотларни ўзаро таққослаш учун биз уларни миллий валюталарда ва долларларда келтирамиз.

• Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (2019 йилнинг 9 ойи) - 361,8 трлн сўм;

ойлик ўртача - 40,2 трлн сўм;

йиллик ҳисобда (истиқболда) - 482,4 триллион сўм / 50,69 миллиард доллар.

•Тожикистон ялпи ички маҳсулоти (8 ой) - 44,8 миллиард сомоний;

ойлик ўртача - 5,6 миллиард сомоний;

йиллик ҳисобда (прогноз) - 67,2 миллиард сомоний / 6,9 миллиард доллар.

•Қирғизистон ялпи ички маҳсулоти (8 ой) - 334,6 миллиард сўм;

Ўзбекистон ЯИМ тўққиз ой мобайнида 361,85 трлн сўмни ташкил этди

ойлик ўртача - 41,8 миллиард сўм;

йиллик ҳисобда (истиқболда) - 501,9 миллиард сўм / 7,18 миллиард доллар.

Шуни таъкидлаш жоизки, статистика идоралари ЯИМ ўсиши ҳақида хабар беришларига қарамай (айтайлик, ЎзР Давлат статистика қўмитаси 2019 йил январ-сентябр ойларида мамлакат ЯИМ ўсиши 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 5,7% га ўсганини эълон қилди) фуқаролар ўз чўнтакларида даромаднинг бундай ўсганини ҳис этмаяптилар.

Бунинг сабаби, ЯИМ кўрсаткичи миллий бойлик кўрсаткичларини эмас, балки кўпроқ бизнес динамикаси ва нархлар ўзгаришини акс эттирмоқда.

Бундан ташқари, инфляция ялпи ички маҳсулотга сезиларли ҳисса қўшади ва уни бир неча фоизга оширишга қодир. Ўзбекистоннинг ўзида, нархлар ва тарифларнинг кескин сакраши сабабли, жорий нархларда ЯИМ ўсмаса, ажабланарли бўларди.

Парковка во дворе - Sputnik Ўзбекистон
2020 йилдан аҳолини уй-жой билан таъминлашда янги тизим жорий этилади

Шундай қилиб, Ўрта Осиёнинг учта республикаси янада бойиб кетганлигини баҳолаш учун бошқа мезонларни танлаш керак. Бу миллий бойлик билан бевосита боғлиқ бўлиши керак.

Уй-жой қурилиши ҳажмлари

Менимча, бундай қўрсаткич сифатида уй-жой қурилишини келтириш мумкин. Бир томондан, ушбу тармоқ иқтисодиётнинг бошқа кўплаб тармоқлар билан боғлиқ бўлиб, унинг ўсишига қараб бутун мамлакат саноати ҳолатини баҳолаш мумкин. Сармоялар фақат нормал ишлайдиган ва ривожланаётган иқтисодиёт шароитида шаклланиши мумкин бўлган уй-жой қурилишига йўналтирилади.

Марказий Осиё амалиётига мувофиқ, уй-жой қурилишига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар унчалик катта эмас, бунинг учун асосий манба бу миллий, ички омонат ва сармоялар.

Шунингдек, янги уй-жойларни сотиб олиш турли хил товарлар ва хизматларни тақдим этадиган иқтисодиётнинг бутун бир қисмини ўзига жалб қилади, яъни янги уй-жой талабнинг шаклланишида иштирок этади.

Строители осуществляют монтаж стеновых панелей цокольного этажа многоквартирного жилого дома - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Янгийўлда 12 та янги кўп қаватли уй-жой қуриш ҳақида топшириқ берди

Бошқа томондан, турар-жой бинолари узоқ, ўн йилликлар давомида фойдаланилади ва улар мамлакат аҳолисининг турмуш даражаси асоси ҳисобланади. Бир сўз билан айтганда, агар уй-жой қурилаётган бўлса, бу миллий бойлик тўпланиб бораётганлигини англатади.

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонда уй-жой қурилиши тўғрисидаги маълумотлар ҳам дастлабки, аммо шу билан бирга жуда намунавий.

• Ўзбекистон (6 ой) - 6,6 миллион квадрат метр;

ойлик ўртача ҳажми - 1,1 миллион квадрат метр;

йиллик ўсиш (истиқболда) - 13,2 миллион квадрат метр / ҳар бир киши учун 0,39 квадрат метр.

• Тожикистон (5 ой) - 293 минг квадрат метр;

ўртача ойлик ҳажми 58,6 минг квадрат метр;

йиллик ўсиш (истқболда) - 703,2 минг квадрат метр / ҳар бир киши учун 0,076 квадрат метр.

• Қирғизистон (10 ой) - 795 минг квадрат метр;

ўртача ойлик ҳажми 79,5 минг квадрат метр;

йиллик ўсиш (истиқболда) - 954 минг квадрат метр / ҳар бир киши учун 0,14 квадрат метр.

Ўзбекистонга нисбатан айтишимиз мумкинки, агар ҳақиқатдан ҳам 2019 йил охирида 13,2 миллион квадрат метр уй-жой қуришга эришилса, у ҳолда уй-жой қурилиши 12 миллион квадрат метрдан ортиқ қурилган 2018 йил даражасидан ошади.

Линия по производству цемента - Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарёда қиймати 144 миллион долларлик цемент заводи ишга тушди

Қурилиш материаллари нархларининг кўтарилиши ва энергия нархларининг ошиши шароитида бундай натижалар, ҳар хил салбий ҳолатларга қарамай, Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланаётганидан далолат беради. Менимча, бу биринчи навбатда йилига 1,1 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга Жарқўрғон цемент заводининг ишга туширилиши билан боғлиқ.

Келгуси йилда, тармоқда ишлатиладиган ва муқаддам чет элдан импорт қилинган металл лист прокат Ўзбекистонда янги ишга туширилаётган металлургия заводида ишлаб чиқарилиши бошланиши билан уй-жой қурилиши янаям ўсиши мумкин. Шунингдек, бошқа йирик цемент заводларини қуриш ва фойдаланишга топшириш туфайли ҳам. Республика ҳукумати томонидан қатъиятлик билан олиб борилаётган уй-жой нархини пасайтириш сиёсати муҳим ҳисса қўшмоқда.

Қўшнилар ҳам уринишмоқда

Қизиғи шундаки, ЯИМ курсаткичлари билан яқин Қирғизистон ва Тожикистонда уй-жой қурилиши тубдан фарқланади. Қирғизистонда аҳоли жон бошига аҳоли яшаш майдонининг ўсиши Тожикистонга нисбатан икки баравар кўп ва 2019 йил бошида Тожикистонда уй-жой қурилиши 2018 йил бошига нисбатан сезиларли даражада пасайди.

Ўзбекистон: 2019 йилнинг энг муҳим воқеалари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон: 2019 йилнинг энг муҳим воқеалари

Бу, менинг фикримча, Тожикистон ҳукумати йиғимлари ва ўз инвестиция ресурсларини максимал қисмини 2019 йилда иккинчи гидротехника иншооти ишга туширилган Роғун ГЕСини қуриб битказишга йўналтиришга уринаётгани билан боғлиқ. Ушбу вазият туфайли уй-жой қурилишига камроқ инвестиция киритилди ва шунинг учун уй-жой фондини кўпайиши суст.

Роғун тожик иқтисодиёти учун жуда муҳим, у ҳам миллий бойлик тўплашнинг бир шаклидир. Бироқ, Тожикистон аҳолиси бундан самарани тез орада сезмайдилар: авваломбор электр энергиясини иқтисодий ресурсларга, кейин эса тўғридан-тўғри улар учун мавжуд бўлган моддий товарларга айлантириш керак.

Хўш, Марказий Осиёнинг учта республикаси 2019 йилда бойроқ бўлишдими? Ҳа, албатта, бўлишди, фақат турли даражада. Албатта, Ўзбекистон бошқаларга қараганда кўпроқ бойиди.

Янгиликлар лентаси
0