Мирзиёев Янгийўлда 12 та янги кўп қаватли уй-жой қуриш ҳақида топшириқ берди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишСтроители осуществляют монтаж стеновых панелей цокольного этажа многоквартирного жилого дома
Строители осуществляют монтаж стеновых панелей цокольного этажа многоквартирного жилого дома - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирги вақтда президентнинг Тошкент вилоятига ташрифи давом этмоқда

ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Янгийўл шаҳрида 7 қаватли 12 та янги кўп қаватли уй-жой, замонавий боғ, бозор, супермаркет, кўприк қуриш бўйича мутассаддиларга топшириқ берди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифини бошлади

Президентга Янгийўл шаҳрининг Бош режаси лойиҳаси, шаҳардаги кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш дастури ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини замонавий технологиялар асосида такомиллаштириш тўғрисида маълумот берилди.

Бугунги кунда Янгийўл шаҳрида 86 минг 800 аҳоли истиқомат қилади. 241 та кўп қаватли уйлар бўлиб, уларга хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари хизмат кўрсатади.

Бундан аввал президент Зангиота туманидаги "Highway Logistics" логистика маркази иш фаолияти билан танишди.

Янгиликлар лентаси
0