Тошкентда прописка қилиш тартиби соддалаштирилди

© Sputnik / Юлия Честнова / Медиабанкка ўтишОформление временной прописки
Оформление временной прописки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шунингдек, фуқаролар янги яшаш жойига келганда доимий прописка қилиш ёки турган жойи бўйича ҳисобга олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддати 10 кунгача узайтирилди.

ТОШКЕНТ, 30 дек - Sputnik. “Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда прописка олиш тартиби ўзгариши мумкин

Қарорга мувофиқ, фуқароларни доимий ва вақтинча прописка қилиш, турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини соддалаштириш юзасидан, жумладан, қуйидагилар белгиланди:
👉 фуқароларни прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш яшаш жойига яқин ва уларга қулай бўлган хоҳлаган туман (шаҳар) ИИБлари томонидан амалга оширилади;
👉 фуқароларни прописка қилиш ёки турган жойи бўйича ҳисобга олишда уй-жой мулкдорлари шахсан иштирок этиши талаб қилинмайди, ҳужжатлар уларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади;
👉 фуқаролар янги яшаш жойига келганда доимий прописка қилиш ёки турган жойи бўйича ҳисобга олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддати 10 кунгача узайтирилди.

Қарор билан, Ўзбекистон фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, доимий пропискага эга бўлиш ва турган жойлари бўйича ҳисобда туриш учун фуқаролар ДХМларга ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат қилишлари ҳам мумкин.

Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда прописка олиб берадиган ташкилотлар сони 88 тага етди

Давлат хизматлари кўрсатиш учун БҲМнинг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

Қарорга кўра, фуқароларни турган жойи бўйича ҳисобга олиш соҳасида давлат хизматини кўрсатиш тажриба тариқасида Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Чилонзор туманларида, 2021 йил 1 январдан бошлаб эса республика миқёсида фақат ДХМлар орқали амалга оширилади.

Қарор билан шунингдек,Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар – чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифаларининг рўйхати тасдиқланди.

Янгиликлар лентаси
0