Тошкентда прописка олиб берадиган ташкилотлар сони 88 тага етди

© Sputnik / СтрингерУзбекский паспорт
Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимларга Тошкентдан прописка олиш ҳуқуқи берилди.

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Тошкентда прописка олиб берадиган ташкилотлар сони биттага кўпайди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Маънавият маркази ҳам "тошкентлик" бўлди

Эслатиб ўтамиз, рўйхатда шу пайтгача 87 та ташкилот мавжуд эди.

Янгиликлар лентаси
0