ТИВ Ақтобедаги ЙТҲда ўзбекистонликлар вафот этганини рад этди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание МИД Узбекистана
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ ОАВда Ақтобе-Мартук-Оренбург автомобил трассасидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқаролари вафот этгани ва жароҳатлангани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) бош консулхонаси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқаролари вафот этгани ва жароҳатлангани хабарни рад этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

МВД возвращает нелегальных мигрантов с Казахстана - Sputnik Ўзбекистон
Депортация қилинганларни ватанига қайтариш учун маблағ етарли - Меҳнат вазирлиги

Аввалроқ ОАВда 2019 йил 29 декабрь куни Ақтобе-Мартук-Оренбург автомобил трассасининг 31-километрида содир бўлган ЙТҲ оқибатида мамлакат фуқаролари вафот этгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

Бош консулхонага Қозоғистоннинг расмий органлари тасдиқлашича, жароҳатланганлар ва вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистоннинг Ақтобе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонасига +7-29-277-71-17 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган.

Янгиликлар лентаси
0