ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг ёшларнинг стартап лойиҳаларини ривожлантиришга қаратилган IT парклар қурилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан бўлган учрашувда маълум қилди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, учрашувда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди.
“Агар биз ёшларнинг янги стартап лойиҳаларини жамият ҳаётига татбиқ қила олсак, ривожланиш бўлади. Бу дастурларни амалга оширсак, хатоларимиз камроқ бўлади”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Таъкидланишича, ҳар бир вилоят ҳокими IT паркларни қуришга масъул бўлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Тошкентда Ўзбекистондаги илк замонавий IT парк ишга тушган эди.