ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк халқ республикаси ва Киев Донбассда асирларни алмашишни якунлашди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
ДХР 60 нафар, Киев эса 52 нафар асирни қабул қилиб олган. Донецкка яна бир нечта республика тарафдорларини олиб келиш кутилмоқда. Ҳозир ДХР ва Украина ҳарбийлари автобусларда ва шаҳар чеккасидаги Горловка назорат-ўтказиш пункти ҳудудини тарк этишга тайёр.
Бироз аввал Луганс халқ республикасида ҳам алмашиш ўз ниҳоясига етганди. Киев республикага 63 нафар, Луганс эса 25 нафар кишини берди. Шу билан бирга 9 киши ЛХР ҳудудига қайтишдан бош тортган.
Асирларни алмаштириш жараёнини Халқаро Қизил хоч қўмитаси ва ЕХҲТ вакиллари кузатишган.
Бу икки йил ичидаги биринчи асирларни алмаштириш. Аввалроқ ДХР Киевга 55 кишини бериш ва 87 нафар ўзининг тарафдорларини олишга тайёрлигини маълум қилган эди.