Сенат раиси Соғлиқни сақлаш вазирини танқид қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровТанзила Нарбаева
Танзила Нарбаева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сенат раиси мажлисга келмаган, бу масалага совуққон муносабатда бўлаётган Соғлиқни сақлаш вазирини танқид қилди.

ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Бугун 24 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенат раиси Танзилла Нарбаева Республика соғлиқни сақлаш вазири танқид қилди.  

Председатель Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан Танзила Нарбаева - Sputnik Ўзбекистон
Танзила Нарбаева Сенат йиғилишида журналистлар ҳақида алоҳида тўхталди

Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигида олиб борилган мажлисда таъкидланишича, ўрганилганда ҳолатларга кўра, аҳоли ўртасида заҳарланиш ҳолатлари 2017-2019 йиллар давомида 154 та ҳолатни ташкил этган.

Ушбу кўрсаткич 1700 нафар фуқаро, 665 нафар болаларнинг жабр кўришига тўғри келган. 15 киши захарланишдан вафот этган. Бу каби ҳолатлар асосан умумий овқатланиш корхоналарида, мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида қайд этилган.

Бунга сабаб сифатида эса аксар ҳолларда тўйхона, ошхона ҳамда умумий овқатланиш корхоналарининг санитария талаблари лойиҳалари асосида қурилмаганлиги, озиқ-овқат маҳсулотларини лозим даражада сақлаш учун шароитларнинг йўқлиги, мактабгача таълим муассасалари ошхоналарининг жиҳозланишининг талабга жавоб бермаслиги айтиб ўтилди.

Сенат раиси шунингдек, ушбу мажлисга келмаган, бу масалага совуққон муносабатда бўлаётган Соғлиқни сақлаш вазирини танқид қилди:

Председатель Комитета женщин Узбекистана Танзила Нарбаева - Sputnik Ўзбекистон
Танзила Нарбаева Санкт-Петербургга ташриф буюради

"Биз бугун жуда долзарб, комплекс ёндашишимиз зарур бўлган масала муҳокамасида турибмиз. Овқатдан заҳарланиш, оммавий заҳарланиш ҳолатлари тобора кўпайиб бормоқда. Айниқса, эртамиз эгалари бундан кўп азият чекмоқда,- дея таъкидлайди Сенат раиси.

Сенат раиси Соғлиқни сақлаш тизимида соғлом овқатланишни тарғиб қилиш, аҳолига тушунтириш масаласига тўхталди.

“Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра соғлом овқатланишнинг 12 та принципи мавжуд. Бизнинг мутахассисларимиз, айнан таълим муассасаларидаги тиббиёт ходимлари, ошпазларнинг аксарияти афсуски бу борада умуман тушунчага эга эмас. Соғлиқни сақлаш тизимида ҳам соғлом овқатланишни тарғиб қилиш, аҳолига тушунтириш, бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ишлар умуман қониқарсиз. Шунга қарамай бугунги мажлисга на соғлиқни сақлаш вазири келди, на вазир ўринбосари. Одамлар, болалар заҳарланаверсин, буларга фарқи йўқ. Манфаатдор идоранинг ушбу масалага муносабати шуми?!”-деб таъкидлади Нарбаева.

Янгиликлар лентаси
0