Афғонистон президенти сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилинди

© REUTERS / Omar SobhaniПрезидентские выборы в Афганистане
Президентские выборы в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистоннинг мустақил сайлов комиссияси 22 декабрь куни дастлабки президент сайлови нажаларини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Афғонистон мустақил сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига қараганда, мамлакат президенти лавозимига амалдаги президент Ашраф Ғани даъвогарлик қилмоқда, дея ёзади Tolo News. 

Дворец Тадж-Бек (Дворец Амина) на окраине Кабула.  - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи тайинланди

Хабарда ёзилишича, Ашраф Ғанига 923 минг 868 киши ёки 50,4 фоиз сайловчилар овоз берган.

Бош вазир Абдуллоҳ Абдуллоҳ 720 минг 99 овоз (39,52 фоиз) билан иккинчи ўринда қайд этилган. Айнан у Ғанининг сайловлардаги асосий рақиби бўлган эди.

Афғонистон Ислом партияси раиси Гулбиддин Ҳикматиёр 70 минг 243 (3,85 фоиз) овоз тўплашга муваффақ бўлган.

Абдуллоҳ Абдуллоҳ дастлабки натижалардан рози эмаслигини айтиб, улар сохталаштирилганини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрь куни Афғонистонда прпезидент сайловлари бўлиб ўтди. Шундан сўнг мамлакат марказий сайлов коммисияси овозларни ҳисоблаш чиқиш учун танаффус олди. Бу толибларнинг сайлов куни амалга оширган террорчилик актлари ҳамда бир неча сайлов участкалари билан алоқанинг узилиб қолгани билан боғлиқ эди.

Янгиликлар лентаси
0