ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. “Меҳнат Шуҳрати” ордени соҳибаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон жорий йил 21-22 декабр кунлари “Humo Arena” муз саройида ўз яккахон концерт дастурини тақдим этади.
Концертда хонанданинг хит қўшиқлари қаторида унинг янги композициялари, Ўзбекистон, Россия ҳамда Буюк Британияда ёзилган мусиқий альбомларидан намуналар ижро этилади.
Севара Назархон 2004 йилда BBC Radio 3 томонидан “Осиёнинг энг яхши ижрочиси” унвонига сазовор бўлган.
Хонанда ўз мусиқий гуруҳи билан инглиз композитори Питер Габриел бошчилигида Европанинг кўплаб шаҳарлари ва Американинг 48 штати бўйлаб гастрол сафарларида иштирок этган.
“Victory” номли мусиқий композицияси “Сочи 2014-II да Олимпия ўйинлари хитлари” Олимпиада мусиқий композициялари расмий тўплами қаторидан ўрин олган.
“Голос”, “Танцы со Звездами”, “Вышка”, “Точь-в-точь” каби машҳур мусиқий лойиҳаларда иштирок этган.