ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Куни кеча россиялик хонанда Филипп Киркоров Тошкентда концерт берди.
Ижтимойи тармоқларда концертда тасвирга олинган суратлар тарқалди.
Мухлислар икки томонга бўлинди: фойдаланувчилар концерт "энг яхши шоу" деган изоҳлар ёзишган, айримлар эса рақоссаларнинг очиқ либослари юзасидан танқидий изоҳлар ёзишмоқда.
Биринчи навбатда Россия эстрадаси қироли Юлдуз Усмонова билан учрашди.
“Бугун Тошкентда The Best шоу! Концертдан олдин менда Ўзбекистон афсонаси ва Буюк хонанда билан муҳим учрашув бўлди”, - деб ёзган артист Instagram саҳифасида.
Кеча Humo Arena’да шоу бўлди. Бу масалада ўзбекистонликлар турли мазмундаги изоҳлар қолдиришди:
“Бундай концертга рухсат берганга уят”;
"Бу шунчаки халқимизнинг урф-одатлари ва маданиятига тупуриш";
"Хумо Арена - бу болалар майдончаси. Маданият вазирлиги қаерга қараяпсизлар?".
Бу концерт ҳақида ижобий фикрлар билдирганлар ҳам бор:
"Сиз билан ҳар доим ажойиб шоу!";
"Жуда зўр. Бутун оиламиз билан бўлдик, бутун оқшом Киркоров хитларга рақс тушдик. Бундай концерт учун раҳмат!";