Ўзбекистон тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи кузатилмоқда

© Sputnik / Анатолий УстиненкоЛавина
Лавина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ФВВ 19 декабрдан 23 декабр кунига қадар Ўзбекистон Республикасининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.

ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. 2019 йил 19 декабрдан 23 декабр кунига қадар Ўзбекистон Республикасининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи кузатилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги огоҳлантирди.

Лавина - Sputnik Ўзбекистон
Чимёнда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Қайд этилишича, 2019 йилнинг 19 декабр куни соат 08:00 дан 20 декабр соат 08:00 гача “Чимён” ҳудудида Қор кўчкиси хавфи бор. 

“Ҳурматли дам олувчилар!” Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва “Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд!” белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни илтимос қиламиз, дейилади ФВВ эълонида.

Шунингдек, фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўришлари, авария ҳамда бошқа нохуш ҳолатлар содир бўлганда қисқа 1050 рақамига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатилди.

Янгиликлар лентаси
0