ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik. Бугун Чимён тоғларида қор кўчиш хавфи мавжуд, деб эълон қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Диққат, Чимён тоғ-ёнбағирларида 2019 йилнинг 13 декабр соат 08:00дан 14 декабр 08:00га қадар - қор кўчиш хавфи эълон қилинди, - дейилган хабарда.
Ушбу муносабат билан, ҳурматли дам олувчилардан эҳтиёт бўлишни, махсус белгилар билан белгиланган хавфли ҳудудларга кирмасликни сўраймиз, дейилган хабарда.