Мусулмонлар идораси метро қурилишида ҳалок бўлганлар оиласига ҳамдардлик билдирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровОдин из куполов мечети Шейха Мухаммада Садыка Мухаммада Юсуфа
Один из куполов мечети Шейха Мухаммада Садыка Мухаммада Юсуфа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Инсон қачон, қаерда ва қандай ҳолатда вафот этишини билмайди. Динимизда бирор фожиа билан вафот этган мўминнинг даражаси юқори бўлиши айтилган, дейилади таъзияномада

ТОШКЕНТ, 19 дек - Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмидаги ер ўпирилишида ҳалок бўлганларнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда идора расмий сайтида хабар берилган.

Ситуация на месте обрушения строящейся ветки ташкентского метро - Sputnik Ўзбекистон
Метрополитен ўпирилишида ҳалок бўлган бешинчи шахснинг жасади топилди

"Азиз юртдошлар, ушбу фожиада ҳалок бўлганларнинг ҳақларига дуолар қилиш, мағфират сўраш ва яқинларига тасалли бериш барчамизнинг инсоний бурчимиздир. Инсон қачон, қаерда ва қандай ҳолатда вафот этишини билмайди. Динимизда бирор фожиа билан вафот этган мўминнинг даражаси юқори бўлиши айтилган. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларининг бирида киши сувга ғарқ бўлиб, ўтда куйиб, том остида қолиб вафот этса, шаҳидлик мақомини топиши таъкидланган", -дейилади билдирилган таъзияномада.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 18 декабр куни Тошкент метролполитенининг янги қурилаётган Юнусобод йўналишида ер ўпирилиши содир бўлди. Қутқарув ишлари натижасида беш кишининг жасади олиб чиқилиб, уларнинг шахси аниқланди: И.Рахматов– 1996 йилда туғилган; А.Диёров– 1986 йилда туғилган; Д.Абдуллаев – 1999 йилда туғилган; Ж.Равшанов 1989 йилда туғилган; О.Абдуллаев 1989 йилда туғилган.

Янгиликлар лентаси
0