ТОШКЕНТ, 19 дек - Sputnik. Юнусобод йўналишидаги қурилиш ишлари вақтида рўй берган ер ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлган яна бир нафар жасаднинг шахси аниқланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида содир бўлган ўпирилиш вақтида беш нафар шахснинг йўқолганлиги ҳақида хабар бергандик. Сўнг қутқарув ишлари натижасида тўрт нафар шахснинг жасади топилганлиги маълум қилинди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, тундаги қазиш ишлари жараёнида бешинчи шахснинг жасади топилиб, унинг шахси аниқланган.
У 1996 йилда туғилган И.Рахматов.
Қайд этилишича, айни дамда ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва бартараф қилиш ишлари давом этмоқда.